"Цементчи" стадионининг бугунги ҳолати ФОТО
06 мая 2016 15:56
Новости
"Цементчи" стадионининг бугунги ҳолати ФОТО
Ўша вақтда техник сабабларга кўра, айрим ўйингоҳлардан фотосуратлар тақдим қила олмаганмиз. Фақатгина таассуротларимиз билан ўртоқлашганмиз. Бу йил энди таништирувимизни бошқача йўналишда амалга оширмоқчимиз. Яъни, фотосуратлар орқали стадионларнинг бугунги ҳолатини кўрсатиб беришга ҳаракат қиламиз. Ўтган ҳафта хизмат сафари билан Фарғона вилоятининг Қувасой туманида бўлдик. Сафаримиз давомида шаҳардаги марказий стадион "Цементчи"ни ҳам кўздан кечирдик.
Хабарингиз бор, мазкур ўйингоҳ "Цементчи" жамоасининг уй стадиони ҳисобланади. Айтиш мумкинки, биринчи лигада иштирок этадиган бошқа клубларнинг уй стадионлари билан солиштирганда фақат илиқ фикрларни билдириш мумкин. Стадионни кўздан кечириш жараёнида жамоаларнинг ечиниш хонаси таъмирдан чиқарилганига гувоҳ бўлдик. Қолаверса, футболчиларнинг ўйиндан кейин ювиниб олишлари учун иссиқ ва совуқ сув борлиги ҳам эътиборимизни тортди. Фақатгина ҳожатхонани ечиниш хонасида эмаслигини инобатга олмаса, жамоалар учун барча шароитлар яратиб қўйилган. Қолганини фотосуратлар орқали томоша қилишингиз мумкин.
Фурқатбек НИШОНОВ
Комментарии