RU

Последние новости

02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  3 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  4 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  5 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  13 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  11 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  172 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  18 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  2

“Цементчи” бош мураббийи Абдумалик Ҳакимов истеъфога чиқарилди Новости

“Цементчи” бош мураббийи Абдумалик Ҳакимов истеъфога чиқарилди

3 январь куни "Цементчи" клубнинг мавсум олди йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш кун тартибидан: ўтган мавсумда жамоа олдига қўйилган вазифалар, йўл қўйилган хатолар ва келгуси мавсумда назарда тутилган режалар ҳамда вазифалар масалалари кўриб чиқилди. Йиғилиш давомида жамоа раҳбарлари томонидан ўтган мавсумда жамоа олдига кўйилган вазифа бажарилмаганлиги сабабли “Цементчи” жамоаси бош мураббийи Абдумалик Ҳакимов ўз аризасига биноан истеъфога чикарилди.

Ҳакимовдан истеъфоси ҳақида сўралганда қуйидагича жавоб берди:
- Мени раҳбариятга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Ўтган мавсумда олдимизга қўйилган 1-2-ўринни олиш вазифасини уддалай олмадик ва мен раҳбариятнинг қарорини ҳурмат қиламан. Жамоа аъзоларига эса омад тилайман. Мен қаерда бўлишимдан қатъий назар уларга доимо мухлислик қиламан, - дейди Абдумалик Ҳакимов

Эслатиб ўтамиз, “Цементчи” жамоаси ўтган мавсумда “Норин”дан 1 очко кам тўплаган ҳолда 74 очко билан биринчи лигани 3-ўринда якунлаган эди.

“Цементчи” матбуот хизмати
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика