RU

Последние новости

23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  0 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  4 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  4 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  33 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3

"CA"нинг навбатдаги фестивали 15-16 октябрь кунлари Тўрақўрғонда Новости

"CA"нинг навбатдаги фестивали 15-16 октябрь кунлари Тўрақўрғонда

Куни кеча 2008 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида "Олтин куз"-2016 фестивалини ташкил этган сайтимизнинг кейинги мусобақасига Тўрақўрғон мезбонлик қилади.

Сайтимиз орқали Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида "Odil Junior" футбол мактабининг очилгани ҳақида хабар бергандик. 

Шу муносабат билан "Келажак юлдузлари" II футбол фестивалининг 2016 йилдаги дастлабки мусобақасини "Odil Junior" билан ҳамкорликда шу ҳудудда ўтказадиган бўлдик.

"Келажак юлдузлари" футбол фестивали 2015 йил Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган эди. Унда 2006 йилда таваллуд топган футболчилар қатнашганлар. Бу йил "Келажак юлдузлари" икки босқичда ўтказилади. Водийдаги турнир биринчи босқич ҳисобланади. 



2006 йилда таваллуд топган жамоалар ўртасидаги мусобақада қуйидаги жамоалар иштирок этишади:

1. "Odil Junior" (Тўрақўрғон)

2. "Навбаҳор" (Наманган)

3. "Ёшлик" (БЎСМ, Тўрақўрғон)

4. "BFK Asia" (Андижон)

5. "Истиқлол" (БЎСМ-2, Наманган)

6. "Дўслик" (БЎСМ-1, Марғилон)

Мусобақа тақвими:

15 октябрь. 1-тур.

09:00. "Odil Junior" - "Истиқлол"

10:00. "Навбаҳор" - "Дўстлик" 

11:00. "BFK Asia" - "Ёшлик"

15 октябрь. 2-тур.

12:00. "Odil Junior" - "Навбаҳор"

14:00. "Дўстлик" - "BFK Asia"

15:00. "Ёшлик" - "Истиқлол"

16 октябрь. 3-тур.

10:00. "Навбаҳор" - "Ёшлик" 

11:00. "Odil Junior" - "BFK Asia"

12:00. "Истиқлол" - "Дўстлик" 


"Бу "Championat.asia" сайти билан ўтказадиган илк мусобақамиз бўлади. Сўнгги йилларда сайтнинг болалар футболига қаратаётган эътибори таҳсинга лойиқ. Наманганда ўтказилган "Odil Cup"-2016 мусобақасини ёш футболчилардан ташқари мухлислар ҳам эслаб юришибди. "Келажак юлдузлари"нинг водийдаги қисми ҳам қизиқ ўтиши табиий. Одил билан ҳамкорликда водий футболи йўлида катта лойиҳага қўл уриш арафасида турибмиз. Бу борада бизни қўллаб-қувватлаётганларга раҳмат. Фестивалнинг айнан шу санага белгилашимиз сабаблари бор. Аввало биринчи кунги ўйинлардан кейин ёш футболчиларни "Навбаҳор" - "Бухоро" ўйинига таклиф қиламиз. 15 октябрь куни Фарғонада тўп тепадиган "Пахтакор"нинг аксар етакчи футболчилари, 16 октябрь куни турниримизнинг ёпилиш маросимига келадилар. Ҳозирча номларни ошкор этмай турамиз, бу укаларимизга совға бўлсин", - дейди "Odil Junior" (Тўрақўрғон) раҳбари Содиқ Аҳмадалиев.


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика