RU

Последние новости

16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  0 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  0 15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  1 14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  1 14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  6 13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  7 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   5 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  1 12:50Месси терма жамоа тарихидаги рекордчига айланди  12 12:09Қайси терма жамоалар ЖЧ-2026 иштирокчисига айланиб улгуришди?  5 11:36Марокаш Германия ва Испания ўрнатган жаҳон рекордини янгилади   1 10:52Ван Бастен ван Дейк ҳақида: "У дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиши мумкин, лекин етакчи эмас"  4 10:23Пролига. 17-тур ҳакамлари маълум  0 10:10Ўртоқлик учрашуви. Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мессидан иккита ассист  10 09:54МЮ 33 ёшли Каземиро билан шартномани узайтириши мумкин, фақат бир шарт билан  0

Сречко Катанец: "Фақат югураверишнинг фойдаси йўқ, ақлни ҳам ишлатиш керак" Новости

Сречко Катанец: "Фақат югураверишнинг фойдаси йўқ, ақлни ҳам ишлатиш керак"

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Қирғиз Республикасига қарши ўйин олдидан нималар деди?

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ва футболчи Одилжон Ҳамробеков ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи 2-тури олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди.



"Барчага салом. Тайёргарлигимиз ҳар доимгидай ўтди. Эртанги учрашувга тайёрмиз. Майдон ҳолати қандай эканлигидан хабарим йўқ. Афсуски, майдон табиий қопламали эмас. Бундай ҳолат билан олдин ҳам тўқнаш келганмиз. Биз ўз мақсадимизни биламиз – Жаҳон чемпионатига чиқишни хоҳлаймиз. Илиқ кутиб олганингиз учун катта раҳмат ва айниқса, миллий қалпоқча учун", – деди Катанец.



"Барчага салом. Йигитлар номидан кечаги меҳмондорлик учун ташаккурлик билдираман. Ушбу босқичга кучсиз жамоалар чиқа олмайди. Эртага майдонга биз ҳам, рақиб ҳам ғалаба учун чиқади", – деди Одилжон Ҳамробеков.



- Ҳамробековга савол: Ўтган йили декабрь ойида Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасига қарши назорат учрашувида иштирок этганди. Орадан 8 ой вақт ўтди, ушбу вақт ичида Қирғиз Республикаси терма жамоаси қанчалик ўзгарган бўлиши мумкин?

- У учрашув Осиё Кубоги олдидан ташкил этилгани учун икки жамоа ҳам кўпроқ жисмоний ҳолатини яхшилашга ҳаракат қилганди. Декабрь ойидаги баҳс ўртоқлик учрашуви эди, эртага эса бизни расмий ўйин кутиб турибди. Ҳозирги баҳс Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун бўлади. Қирғиз Республикаси терма жамоаси ҳам ўртоқлик ва расмий учрашувларга бошқача тайёргарлик кўриши аниқ. 

- Мослашув жараёни қандай ўтди?

- Биз қўшнилармиз ва ўртадаги масофа жуда яқин. Икки мамлакат ўртасидаги йўлни бор-йўғи бир соатда босиб ўтдик. Футболчиларга мослашув жараёни учун ҳеч қанча вақт керак бўлгани йўқ. 

- КХДРга қарши учрашувдан сўнг жисмоний ҳолатимиз яхши эмас, деб айтдингиз. Жисмоний ҳолатимизни яхшилаш учун нималар қилинди? Саралаш босқичи давомида бундай зич тақвимда ўйнашимиз аниқ, ушбу вазиятдан қандай чиқиб кетмоқчисизлар?

- Аввалроқ айтиб ўтганимдек, биз ҳақиқий "аскарлар"га қарши ўйнадик. Уларнинг жисмоний ҳолати шунчаки ажойиб эди. Ўйиндан кейин видеотаҳлилни кўрганимда, биз ёмон жисмоний ҳолатда бўлмаган эканлигимизни кўрдим. Етарлича вазиятлар ҳам яратгандик, фақат улардан фойдалана олмадик. Аҳволимиз бунчалик ёмон эмас. Фақатгина вазиятлардан фойдаланишимиз керак эди холос.

- Қирғиз Республикаси терма жамоасининг ўйинларини таҳлил қилиб чиқдингизми? Агар шундай қилган бўлсангиз, мазкур терма жамоадаги қайси футболчини ажратиб кўрсата оласиз?

- Албатта. Менинг ишим шундан иборат. Рақиб жамоасининг видеосини кўрдим. Мен барча жамоаларни ҳурмат қиламан, бироқ дунёнинг ҳеч бир жамоасида фақатгина бир футболчи натижани таъминлаб бера олмайди. Қирғиз Республикаси терма жамоаси анча тартибли футбол намойиш этади. Рақибимиз эртага ўз уйида ўйнайди ва табиийки ғалаба қозонишга ҳаракат қилади. 



- Ўтган йили Туркманистонда ҳам сунъий майдонда ўйнагансизлар. Ўша учрашувдан сўнг терма жамоадаги бир неча футболчилар жароҳат олишганди. Эртанги баҳс ҳам худди шундай майдонда ўтиши мумкин. Жароҳатлар яна такрорланишидан қўрқмайсизми? Сунъий қопламада ўйнаш тажрибаси эртага қўл келиши мумкинми?

- Мен ҳеч нимани ўзгартира олмайман. Агар ушбу майдонда футбол ўйнашга рухсат берилган бўлса, биз майдонга чиқишга мажбурмиз. Шунчаки кўникиб олишимиз керак. Биз ҳеч нимадан қўрқишимиз керак эмас, биз юқори техникага эга жамоамиз.

- КХДРга қарши ўйин олдидан "жамоам рақибдан кучлироқ эканлигини биламан ва биз буни майдонда исботлашимиз керак. Биз бу ерда "босс" эканлигимизни кўрсатишимиз керак", дегандингиз. Эртанги учрашув олдидан ҳам шундай фикрдамисиз? Ўзбекистон рақибдан кучлироқми? Терма жамоа меҳмонда ҳам "босс" бўла оладими ёки сафар ўйинларига ёндашув бошқачами?

- Ҳа. Биз ўз сифатимизни намойиш этишимиз керак. Ғалаба қозонишга мажбурмиз. Мен терма жамоада ишлаётган вақтимдан бери футболчиларга "йигитлар кечирасиз, биз эртага ғалаба қозонишимиз керак эмас", демаганман. Ҳеч қайси мураббий бундай демаса керак. Ҳар бир учрашувнинг ўз тарихи бор. Биз ақлли ўйин намойиш этишимиз керак, рақибдан кучлироқмиз деб хоҳлаган ишимизни қилиш керак эмас. Сабаби ҳар бир жамоа бизни жазолаб қўйиши мумкин. Фақат югураверишнинг фойдаси йўқ, ақлни ҳам ишлатиш керак. Ўз ўйинимизни намойиш эта олсак, эртага барчаси яхши якун топишига ишонаман. Эртага уч очко учун майдонга чиқамиз.



Одилжон Ҳамробековга савол: Футболчиларнинг учрашувга бўлган ёндашуви қандай? Терма жамоа дастлабки миссияни бажарди ва уч очкони қўлга киритди, аммо кейинги учрашувлар ҳам бор. Агар Ўзбекистон эртага ғалаба қозонса, дастлабки турларда максимал натижа қайд этган бўлади. Кучли жамоаларга қарши жиддий тайёргарлик бўлиши аниқ, аммо эртанги ўйин олдидан бироз бўшашиш йўқми?

- Агар биз уч очкомиз бор деб ўйласак, мундиални орзу қилмай қўяверайлик. Эндигина биринчи тур якунланди. Ҳали 9 та ўйин бор. Ҳар бир учрашувга максимал ёндашамиз ва максимал натижага эришишга ҳаракат қиламиз. Ҳар бир гол, очко ва ғалаба бизни Жаҳон чемпионатига яқинлаштиради. Бор диққат-эътиборимиз эртанги баҳсга қаратилган.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика