RU

Последние новости

11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  1 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  3 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  12 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  5 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  3 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  5 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  9 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  6 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  2 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  3

Буюклар экзотик мамлакатларда: кимлар Қатар, БАА, Япония ва Ҳиндистонда ўйнашган? Новости

Криштиану Роналду ва клублар миқёсидаги топ-футбол тушунчаси тарихда қолганга ўхшайди. 37 ёшли португалиялик Саудия Арабистонининг "Ал-Насср" клуби билан 2,5 йиллик шартнома имзолади. Яна қайси буюк футболчилар фаолиятларини якунлаш учун экзотик жойларни танлашган?

Олдиндан айтиб қўяйлик: кекса авлод учун АҚШни ҳам экзотик деб ҳисоблаймиз, сабаби ўша пайтдаги Америка лигаси ҳозирги МЛС билан таққослаб бўлмайдиган даражада камтар эди.


Пеле ("Нью-Йорк Космос", АҚШ)

Футбол қироли 35 ёшида АҚШни забт этишга йўл олди. Унинг жамоаси ҳозирда мавжуд бўлмаган Шимолий Америка футбол лигасидаги ҳозирда тугатилган "Нью-Йорк Космос" бўлди. Пеленинг фаолияти муваффақиятли кечди (64та ўйинда 37та гол). Бразилиялик футболчи шубҳасиз АҚШда футболнинг оммалашувига ўз ҳиссасини қўшди.


Бобби Чарльтон ("Блэктаун Сити", Австралия)

Афсонавий форвард 1973-йилда МЮдан кетганидан сўнг аввалига "Престон"да ўйнади, сўнгра саёҳатга йўл олди. Бобби 1976-йилда Ҳиндистоннинг "Аркадия Шепердс"да ўйнади, сўнгра фаолиятини Австралиянинг "Ньюкасл КБ Юнайтед" ва "Блэктаун Сити" жамоаларида ўйнаб якунлади.


Герд Мюллер ("Форт-Лодердейл Страйкерс", АҚШ)

Мюллер 1979-йилда "Бавария"дан кетди ва АҚШга йўл олди. У океан ортида уч мавсум "Форт-Лодердейл Страйкерс" жамоаси шарафини ҳимоя қилди. Мюллер 1980-йилда ўз жамоаси билан биргаликда Соккер Боул финалига чиқди ва унда "Нью-Йорк Космос"га имкониятни бой берди. Герд "Страйкерс" сафида 80та ўйинда 40та гол урди.


Эйсебио ("Нью-Жерси Американс", АҚШ)

ЖЧ-1966 бронза медали соҳиби 1975-йилда "Бенфика"дан кетганидан сўнг уч йилда еттита клуб сафида ўйнашга улгурди, улар орасида битта Мексика ва тўртта Америка жамоаси бор эди. Эйсебио 1978-йилда ўша пайтда Американинг иккинчи лигасида иштирок этувчи "Нью-Жерси Американс" клубида фаолиятини якунлади.


Жорж Бест ("Тобермор Юнайтед", Шимолий Ирландия)

Бест 1974-йилда МЮдан кетди ва кейинги 10 йилда 16та (!) клуб алмаштирди. Жорж АҚШ, Шотландия, икки Ирландия, Австралия ва ҳатто Гонконгда ўйнашга улгурди. Бест фаолиятидаги сўнгги расмий ўйинини 1984-йилнинг февралида Шимолий Ирландиянинг "Тобермор Юнайтед" жамоаси сафида ўтказди.


Гари Линекер ("Нагоя Грампус", Япония)

Линекер фаолиятинининг охирида Японияга йўл олди. У ўша пайтда бирор марта чемпион бўлмаган "Нагоя Грампус" жамоаси либосини кийди. Гари "Нагоя" сафида 24та ўйинда 8та гол уришга эришди.


Марио Кемпес ("Пелита Жая", Индонезия)

Аргентина учун ғалабали бўлган ЖЧ-1978да порлаган Кемпес фаолиятининг катта қисмини Европада ўтказган. Марио анчагина узоқ вақт мобайнида Испания ва Австрияда ўйнаган, 42 ёшида эса кутилмаганда маҳаллий "Пелита Жая" (у ҳозирда "Мадура Юнайтед" деб аталади) клубида фаолиятини якунлаш учун Индонезияга йўл олган. Кемпес Индонезияда 15та ўйинда 10та гол урган ҳолда шов-шув кўтаришга муваффақ бўлди.


Лотар Маттеус ("Нью-Йорк Ред Буллз", АҚШ)

39 ёшли Маттеус "Бавария"дан кетганидан сўнг бир мавсумга "Нью-Йорк Ред Буллз" (клуб ўшанда "Нью-Йорк МетроСтарз" деб номланган)га йўл олди. Немис ўша ерда фаолиятини якунлади.


Габриэль Батистута ("Ал-Араби", Қатар)

34 ёшли Батистута 2003-йилда пул ишлаб олиш учун Қатарнинг "Ал-Араби" жамоасига кетди. Габриэль шунчаки номига ҳаракат қилмади, балки жамоа учун борини берди. У умумий ҳисобда 22та ўйинда 30та гол урди. Вау!


Ривалдо ("Можи-Мирин", Бразилия)

Ривалдо катта фаолиятини 2003-йилда "Милан"дан кетганидан сўнг якунлади. Бразилиялик шундан сўнг таъсирли трипни амалга оширди – у Грециянинг АЕК ва "Олимпиакос", Ўзбекистоннинг "Бунёдкор" ва Анголанинг "Кабушкорп" жамоалари либоисини кийди. Фаолиятини 43 ёшида Бразилиянинг "Можи-Мирин" жамоасида якунлади.


Алессандро Дель Пьеро ("Дели Дайнамос", Ҳиндистон)

Алессандро "Ювентус"даги 19 йилдан сўнг аввалига Австралиянинг "Сидней" (48та ўйинда 24та гол) жамоасига борди, кейинчалик эса Ҳиндистоннинг "Дели Дайнамос" (10та ўйинда 1та гол) клубида 38 ёшида фаолиятини якунлади.


Роберто Карлос ("Дели Дайнамос", Ҳиндистон)

Бразилиялик ҳимоячи "Реал"дан 2007-йилда 34 ёшида кетди. Шундан сўнг "Фенербахче"да уч йил, "Коринтианс" ва "Анжи"да бир йилдан ўйнади. Шу билан барчаси тугагандек кўринди, аммо афсонавий бразилиялик 2015 йилда "Дели Дайнамос"да учта ўйин ўтказиш учун қайтди.


Самуэль Это'О ("Қатар СК")

Самуэль 35 ёшигача яхши даражада ўйнади. Бунга ҳатто "Анжи"даги икки йиллик фаолият ҳам ҳалақит бермади. Это'О 2015-йилда Туркияга йўл олди, у ерда уч йил ичида "Антальяспор" ва "Коньяспор" жамоаларида ҳаракат қилди. Ҳужумчи фаолиятига Қатарнинг "Қатар СК" жамоасида якун ясади, у араб жамоасида 17та ўйинда 6та гол урди.


Фернандо Торрес ("Саган Тосу", Япония)

Испаниялик форвард фаолиятини якунлаш учун ноодатий Японияни танлади. Торрес "Саган Тосу"да бир мавсум ўйнади. Аммо, натижалар ёрқин эмас, "Эл Нино" 35та ўйинда 5та гол уришга эришди.


Хави "Ал-Садд", (Қатар)

Хави ўзининг жонажон клуби бўлмиш "Барселона"дан 2015-йилда кетди ва Қатарнинг "Ал Садд" жамоасига бориб қўшилди. Плеймейкер у ерда 4 йил ўйнади, фаолиятини якунлаганидан сўнг дарҳол бош мураббийга айланди. Ҳозирда эса "Барселона" устози ҳисобланади.


Фабио Каннаваро ("Ал-Аҳли", БАА)

Афсонавий италиялик ҳимоячи ҳам фаолиятини Яқин Шарқда БААнинг "Ал-Аҳли" жамоаси шарафини ҳимоя қилган ҳолда якунлади. У мураббийлик фаолиятини ҳам ўша ерда бошлади ва 2013/14 йилги мавсум ассистент ролини бажарди. Қизиғи, италиялик бир мунча вақтдан сўнг "Ал-Наср" бош мураббийига айланди.


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика