RU

Последние новости

21:35Элит ОЧЛ, ярим финал. "Ал Насср" – "Кавасаки" (онлайн ҳисоб)  6 21:35"Реал" ёзда Родригони сотиб юбориши мумкин  0 21:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  8 20:47"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди  1 20:21"Бавария" 20 млн евролик трансферни ҳал қилди  2 19:40Гюндоган Рюдигер ҳақида: "Тонида провокацион хулқ-атвор бор. У кубок финалида чегарадан чиқди"  14 19:02Ўзбекистон кубоги. "Шўртан"дан йирик ғалаба, "Навбаҳор" Тошкентда, "Машъал" Иштихонда зафар қучди  8 18:05Акобирхўжа Шукуруллаев ишлаган ўйинда меҳмон жамоага техник мағлубият ёзилди. Нимага?  0 17:57Сериал давом этади. Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан музокараларни давом эттирмоқда  6 17:00Марказий Осиё. "Аркадағ" ва "Истиқлол" пешқадамликни бой берди, "Абдиш-Ата" кучли учликдан узоқлашди  1 16:52Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкент вилояти футбол академияси U-16 жамоасини мағлуб этди  1 16:42"Ал Ҳилол" Анчелоттига йилига 50 млн евро таклиф қилмоқда  6 16:29Лутфулла Тўраев, Садриддин Абдуллаев, Камолиддин Тожиев — U-19 чемпионатида бу йил яна кимлар мураббийлик қилмоқда? (1-қисм)  0 15:46"Футбол олами". Меҳмонлар умуман гол ура олмаган 7-тур ҳақида батафсил  0 15:09Анчелоттидан "Реал" ҳам, Бразилия федерацияси ҳам норози   4

"Бухоро"нинг қийин ғалабаси Новости

"Бухоро"нинг қийин ғалабаси

Ўз майдонида Ғузорнинг "Шўртан" жамоасини қабул қилган бухороликлар мазкур турда иродали ғалабага эришди ва ўз ҳисобига уч очко ёздириб қўйди.

Мана шу саҳифада ўйиннинг ҳисобини кузатиб бориш мумкин бўлди. 

Ўйин бошланди. Учрашув бошида меҳмонлар вакили Азиз Алижонов қулай имкониятдан фойдалана олмади. 20-дақиқада майдон эгалари ҳужумчиси Баҳодир Пардаев ҳисобни очди - 1:0. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқалари ўтиб бораётганида ғузорликлар ҳисобни тенглаштиришга эришди. Аниқроғи, мезбонлар посбонидан қайтган тўпни "Шўртан" ҳужумчиси Александр Востриков гол билан якунлади - 1:1.   

Шу тариқа жамоалар танаффусга дуранг натижаси билан йўл олди.

Иккинчи бўлимнинг илк дақиқаларида "Бухоро" ҳисобда олдинги чиқиб олди. Илья Ильин бу вазиятда ўзини кўрсатди - 2:1. Учрашувда қандай бўлмасин очко олиш илинжида ҳужумга зўр бераётган "Шўртан" 82-дақиқага келиб ҳисобни тенглаштиришга эришди. Захирадан майдонга тушган Аббос Омонов бухороликларнинг ўз жарима майдони ичида йўл қўйган хатосидан унумли фойдаланиб қолди - 2:2.

Тачмурод Агамуродов жамоаси ўз майдонида мухлисларини қувонтиришга ҳаракат қилмоқда. Бунинг учун бухороликлар ҳужумни кучайтиришга эътибор қаратмоқда. Иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Девид Ония жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқишга эришди - 3:2.

Иккинчи бўлимнинг тўхталишлари учун бош ҳакам Равшан Эрматов 4 дақиқа қўшиб берди.

Ўйин якунитга етди, шу тариқа "Бухоро" қийин ғалабага эришди ва ўз ҳисобига навбатдаги уч очкони ёздириб қўйди.

   

18:30 - «Бухоро» – «Шўртан» 3:2
Гол:
Баҳодир Пардаев, 20 - 1:0.Александр Востриков, 44 - 1:1. Илья Ильин, 47 - 2:1. Аббос Омонов, 82 - 2:2.Девид Ония, 89 - 3:2.
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Р. Тошмуҳамедов (Нукус)
«Бухоро»: 30. Ботир Носиров, 2. Наоя Шибамура, 4.Девид Ония, 10. Алишер Санаев, 14. Воҳид Шодиев (89. Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 55), 17. Отабек Нарзуллаев, 21. Баҳриддин Ваҳобов (23. Алишер Азизов, 86), 50. Юрий Рижко, 85. Илья Ильин, 88. Баҳодир Пардаев, 90. Владимир Кликевич (6. Евгений Кочнев, 90+4).
Захира: 20. Сардор Қобулжонов,  7. Алексей Николаев, 8. Алишер Маҳмудов. 44. Нодир Жўраев.
«Шўртан»: 30. Александр Корнейчук, 2. Ярослав Крушельницкий (39. Санжар Тўрақулов, 70), 4. Жамол Отақулов, 5. Асрор Алиқулов (С), 10. Павел Соломин, 20. Александр Востриков, 24. Ботир Қодирқулов ( 21. Зоҳид Раупов, 85), 27. Умарбек Эшмуродов, 37. Андрей Власичев (6. Аббос Омонов, 60), 38. Азиз Алижонов, 41. Азиз Ғуломхўжаев.
Захира: 70. Элдор Тожибоев.12. Юсуф Бўриев/ 22. Олимжон Каримов, 34. Абдували Мўминов.
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика