RU

Последние новости

08:35Футзал. Осиё Кубогида сенсация: Индонезия Японияни енгиб, финалга йўл олди  0 08:09"Металлург" - "Локомотив" U-21 учрашуви манзили ўзгарди  0 07:43Сияваш Ҳақназарий ОКМКга қайтди  1 03:04Испания Кубоги. 5:0 ва "Атлетико" ярим финалда!  9 02:55Бергамода йирик ҳисобда ютқазган "Ювентус" Италия Кубогини тарк этди  5 01:02Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди  20 00:33Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол"дан йирик ғалаба, Бенземадан дебютдаёқ хет-трик!  23 00:14"Барселона" ёзда яна бир дарвозабонидан воз кечмоқчи  7 23:52Родриго икки ўйинга четлатилди  1 23:35"Нефтчи" "Истиқлол" стадионини трансляция учун интеграциялашган кабеллаштириш юзасидан биринчилардан бўлиб шартнома имзолади  4 23:19Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши баҳсни ҳам ўтказиб юборади  28 22:57Азар фаолиятидаги энг яхши мураббийини танлади  4 22:42БАА. "Ал Батеҳ" сафарда 3-ўриндаги жамоа билан дуранг ўйнади, Ғаниев 90 дақиқа ҳаракат қилди  0 22:23Яп Стам МЮни ким бошқариши кераклигини айтди  3 21:54Раҳим Стерлинг Осиё клубига ўтиши мумкин  1

"Бухоро"дан тақиқ олиб ташланди Новости

"Бухоро"дан тақиқ олиб ташланди

Теги :  Бухоро
Бухоро клуби футболчилар билан ҳисоб-китоб қилгани Ўзбекистон футболчилари уюшмаси томонидан тасдиқланди.

Шунингдек, клуб Лига олдидаги мажбуриятларини ҳам бажарди.  

Шундан келиб чиқиб, Бухоро футбол клубига қўйилган трансфер тақиқи олиб ташланди. 18-февралдан бошлаб клуб МйЛеагуе платформаси орқали янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиши мумкин. 


Эндиликда клуб 2024-йилги харажатлар сметасини ЎФА билан келишиши талаб этилади. Мазкур келишув асосида харажатлар сметаси ҳомий ташкилот томонидан тасдиқлангач, клубга Лига рўйхатидан ўтган янги футболчилар лицензияси тақдим этилади. 


Шунингдек, Бухоро клубининг кейинги 3 йил учун мўлжалланган ривожланиш дастури ишлаб чиқилади ҳамда клубнинг кейинги фаолияти мазкур дастур асосида тартибга солинади. Дастурдан Ассоциация ҳамда Лига талаби асосида клуб инфратузилмаси ва моддий-техник базасини ривожлантиришга доир қатор бандлар ўрин олади. Шу асосда ҳомий ташкилот томонидан ажратиладиган маблағнинг биринчи навбатда дастур асосида йўналтирилиши мониторинг қилиб борилади.   


Маълумот учун, ЎФА Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси томонидан қўйилган тақиқ Навбаҳор, Нефтчи, Сўғдиёна ҳамда Биринчи лиганинг 5 та клубига нисбатан сақланиб қолмоқда. Айни вақтда Навбаҳор ва Нефтчи мазкур тақиқни ечиш устида ишламоқда.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика