RU

Последние новости

12:21Туркия клуби Кристантега қизиқмоқда. "Рома" хавбеки Раньерининг режаларига мос тушмаяпти  0 11:57"Интер" "Рома" футболчисини харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олди  1 11:26"Сурхон" спорт директори Рустам Қурбонбоев: "Қуръани омадли ёки омадсизга ажратиш ноўрин бўлади"  1 11:00Баҳром Ҳайдаров: «Жамоамиз янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Худо хоҳласа, янги мавсумни яхши натижа билан бошлаймиз»  3 10:33«Реал» афсонаси Серхио Рамос ўзига янги клуб топди  7 10:06Ёшларимиз Хитой U-20 термасига қарши баҳс олиб боради  1 09:43Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси «Хоразм» билан шартнома тузди  0 09:35Аморимнинг «Манчестер Юнайтед»даги илк трансфери ким бўлиши аниқ  2 09:02Кечаги кутилмаган мағлубиятдан сўнг Анчелотти нималар деди?  31 08:34«Бухоро» Туркиядаги йиғиннинг илк ўртоқлик учрашувида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  1 08:03Нидерландия футболида можаро. Ван Перси жамоаси рақиб 12 киши бўлиб майдонда ҳаракат қилган баҳснинг сўнгги дақиқаларида гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан бой берди  3 07:35«Қийинчиликка қарамай, тайёрланиш ва курашиш керак» – Вадим Абрамов қуръа ва старт ҳақида  3 03:00Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Эспаньол"га мағлуб бўлди, "Атлетико" билан орадаги фарқ — бир очко  112 01:58Назорат учрашуви. "Бунёдкор" Косово жамоасидан устун келди  1 00:45Ла Лига. "Атлетико" Мадридда "Мальорка"ни мағлуб этди. Гризманн яна гол урди  11

"Бухоро": Янги футболчилар таништирилди ФОТОГАЛЕРЕЯ Новости

"Бухоро": Янги футболчилар таништирилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Кеча “Бухоро” ПФК ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда янги мавсумдан олдин ўз мухлислари билан учрашувни ташкиллаштирди.
Ушбу учрашув “Бухоро” спорт мажмуасидаги конференциялар залида бўлиб ўтди.

Йиғилишда Бухоро Вилоят ҳокимлиги мадания ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Жамшид Рашидов, “Бухоро” клуби спорт директори Геннадий Кочнев, “Бухоро” клуби ижрочи директори Амрилло Нажмиддинов, “Бухоро” клуби бош мураббийи Александр Мочинов бошчилигидаги мураббийлар штаби ва “Бухоро” футбол клуби футболчилари қатнашишди.

Йиғилишда даставал “Бухоро” жамоасига янги тайинланган бош мураббий Александр Мочинов сўзга чиқди:

“Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари. Барчангизни янги кириб келаётган футбол мавсуми билан табриклайман.Ушбу учрашувни ташкиллаштирилганидан жуда хурсандман. Мухлислар хозирги кунда, ОАВ да жуда кўплаб маълумотларга эга бўлишмоқда, лекин баъзан ҳатто-ки, ўзимиз ҳақимиздаги, биз билмаган ва ўринсиз маълумотлар пайдо бўлиши одатга айланиб боряпти. Шунақа ҳолатлар бўлмаслиги учун жамоамизда расмий сайт фаолият юритиб келмоқда ва ишонтириб айтаман-ки,энг аниқ маълумот айнан расмий сайтда берилади. Мана ҳозир барча мухлислар энг аниқ маълумотни биз орқали билиб олишлари ҳам мумкин бўлади”-дея гап бошлади Мочинов.

Александр Владимирович жамоани қабул қилиб олганидан сўнг нима ишлар бажарилгани ва барча йиғинлар, назорат учрашувлари тўғрисида батафсил маҳлумот бериб ўтди.

Шундан сўнг, мухлисларга сўз берилди ва барча ўзи қизиқтирган саволларни йўллади.Саволлар жуда турли мавзуларда бўлди. Турли муаммолар кўтарилди. Жумладан, “Хозир мухлислар орасида турли миш-мишлар юрибти, “Бухоро”нинг дастлабки уй учрашуви Вобкентда ўтказилармиш” - деган савол берилди. Бу саволга  Генадий Кочнев жавоб қайтарар экан, “Йўқ, биз майдон майсаси март ойи ўртасига келиб нормал холатга келиши учун барча ишларни амалга оширдик ва мана бугун майдон ҳолати март ойи учун ёмон эмас. Шу сабабли сўзсиз 2-тур учрашуви “Бухоро” спорт мажмуасида бўлиб ўтади”-дея мухлисларни ишонтирди.

Яна бир миш-миш йўқга чиқарилди, "Биздаги маълумотларга қараганда "Бухоро" Германия 2-бундеслигасидан ҳамда "Бунёдкор" ҳимоячиси Анвар Ғофуровни жамоага қўшиб олганмиш, шу ростми?" - деган саволга Мочинов қуйидагича жавоб қайтарди: "Юқорида айтиб ўтганимдай, булар хато маълумот. Биз хеч қанақа бундеслига вакили биланг музокара олиб борганимиз ҳам йўқ. Ғофуров билан ҳам бу масала кўриб чиқилмади. Мана шунақа ҳолатлар бўлмаслиги учун, фақат ва фақат расмий сайт берган маҳлумотга таянишингизни илтимос қилган бўлар эдим" - деди Мочинов.

Шундан сўнг кейинги савол Жамшид Рашидовга берилди. Мухлислар ёзнинг жазирама изиғида, трибуналарда мухлислар учун ичимлик сувлари ташкиллаштириб беришларини илтимос қилишди. Рашидов томонидан  эса ўз навбатида ушбу илтимос ерда қолмаслиги ва албатта мухлислар учун янада кўпроқ қулайликлар яратиб берилиши тўғрисида ваъда берилди.

Яна бир муаммо жамоалар раҳбариятига етказилди. Бу ёз вақтида учрашувларнинг бошланиш вақтлари тўғрисида бўлди. Мухлисларимиз Бухородаги учрашувлар ёз пайтида кеч соат 19:00 дан кечроқ бошланишини илтимос қилишди ва бу илтимос ҳам инобатга олиниши тўғрисида ваъда берилди.

Бундан ташқари жуда кўплаб саволларга жавоблар берилганидан сўнг, бевосита футболчиларни таништириш маросими бўлиб ўтди. Мавсумлар оралиғида жамоа кўплаб янги футболчиларни жамоага таклиф этди, жумладан: Рахматуллаев, Турдиев, Исроилов, Абибуллаев, Тожиев, Пономарёв, Умаржонов, Акбаров ва икки легионер Кравческу ва Хаоши. Бу икки легионер яқин кунлар ичида жамоа ихтиёрига етиб келади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика