RU

Последние новости

07:28Суперлига. Бугун битта учрашув бор  0 02:16Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан йирик ғалаба, "Кристал Пэлас" ўз майдонида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 02:00Европа лигаси. "Рома" ўз майдонида ютқазди, Дайчнинг дебютида "Ноттингем Форест"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:41Тчуамени: "Адолатли ғалабани қўлга киритдик"  0 01:24Виртц АПЛнинг барча футболчиларидан энг яхши натижа қайд этмоқда  0 00:59Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ягона гол эвазига ғалабага эришди  0 00:43УЕФА ЕЧЛнинг ҳафта рамзий термасини эълон қилди  0 00:19Рафаэль Бенитес Грецияда иш бошлайди ва рекорд маош олади  3 00:00Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0   0 23:47Европа лигаси. "Бетис" дуранг ўйнади, "Астон Вилла" ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:32"Манчестер Сити"да 2 ўйин ўйнаб, 11 соврин ютган футболчи фаолиятини якунлади  1 23:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  5 22:55Биринчи лигада 1-босқич ўйинлари якунланди, медиа жамоаси қатнашадиган плей-оффга қуръа ташланди  0 22:32Александр Хомяков: "Характер томондан ўзимизни кўрсата олдик"  2 22:20Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" 0:1  1

“Бухоро” стадиони прожекторлари ОФК минимал талабларига жавоб беради Новости

“Бухоро” стадиони прожекторлари ОФК минимал талабларига жавоб беради

8 апрел куни тунда ЎзПФЛ ишчи гуруҳи “Бухоро” стадиони прожекторларини текширувдан ўтказганди.

Хулосалар шуни кўрсатдики, “Бухоро” стадиони прожекторлари ўртача 1832 люкс ёруғлик тақдим эта олади. Бу эса ОФК Чемпионлар лигаси мусобақаси учун талаб қиладиган минимал кўрсаткичга жавоб беради. 

Икки йилдан ортиқроқ вақт давомида мазкур стадионда футбол учрашувлари ўтказилмади. Шундан келиб чиқиб, шамол ва бошқа табиат ҳодисалари прожекторлар лампаларини ўз жойидан бироз силжитган. Бунинг оқибатида ёруғлик майдон бўйлаб тенг тақсимланмаган.

ЎзПФЛ бош директори ҳамда Бухоро вилояти ҳокими ўртасидаги учрашув давомида мазкур масала ҳам муҳокама этилди. Шундан келиб чиқиб, ҳоким томонидан тегишли ташкилотларга 26 апрел санасига қадар ёруғлик етиб борувчи нуқталарга ўзгартириш киритиш бўйича топшириқ берилган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда прожектори энг яхши стадион “Бунёдкор” бўлиб, у ўртача 2400 люксни ташкил этади. Кейинги ўринларда “Қизилқум” (2200), “Сўғдиёна” (1900), “Турон” (1900) жамоалари ўз уй учрашувларини ўтказадиган стадионлар туради. “Бухоро” стадиони талаб этилган созламалардан кейин бу борада мамлакатнинг бешинчи рақамли стадионига айланади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика