"Бухоро": Қатор футболчилар билан шартнома имзоланмоқда
26 янв 2015 18:20
Новости
"Бухоро": Қатор футболчилар билан шартнома имзоланмоқда
Жамоа кунига уч маҳалдан машғулотлар олиб бориш билан бирга, жуда кўплаб назорат-синов учрашувларида қатнашиб келяпти.
Жамоа ихтиёрида жуда кўплаб янги футболчилар келиб кетишмоқда. Ҳар бир назорат учрашувидан сўнг мураббийларда илиқ таасурот қолдира олмаган футболчиларга жавоб берилмоқда. Деярли кун оралаб асосий таркиб ҳамда ёшлар турли жамоалар билан назорат учрашувини ўтказишяпти.
Бугунги кунга келиб клуб кўплаб футболчилар билан шартномаларни изолаб бўлди. Жумладан ўтган мавсум “Бухоро” шарафини ҳимоя қилганлар, Александр Корнейчук, Фаррух Турдалиев, Сухроб Нематов, Отабек Исроилов ва қолган барча маҳаллий футболчилар билан шартномалар имзоланди.
Янги келган футболчилардан, Тимур Кагиров ва Дилявер Абибулаевлар келаси мавсумда “Бухоро” шарафини ҳимоя қилишлари аниқ бўлиб улгурди. Легионерлардан Виталий Пламадела билан ҳам шартнома қилинди.
Жамоа машғулотларида янги легионер пайдо бўлганини эътироф этиб ўтишимиз мумкин. Молдавалик ҳимоячи Дмитрий Богдан “Бухоро” кўригида бўлиб турибди. 26 ёшли футболчи Молдавиянинг турли ёшдаги терма жамоалар сафида ҳаракат қилган.
Бухоролик мухлисларга яхши таниш бўлган легионер, украиналик ҳимоячи Александр Тарасенко бир муддат жамоа ихтиёрида бўлди ва назорат учрашувларда қатнашди, бироқ унинг ҳатти-ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул бўлмаган ва унга жавоб берилди.
Мочинов ўз интервьюсида таъкидлаганидек, легионерлар танловига жуда катта масъулият билан ёндашяпти. Жуда кўплаб легионерлар назорат остига олинган ва уларнинг ҳар бири алоҳида ўрганиб чиқилмоқда. Яқин кунлар ичида жамоа ихтиёрига яна бир легионер етиб келиши кутилмоқда. Унинг кимлиги сир сақланмоқда, ушбу легионер ҳужумчи эканлигини айтиб ўтиш мумкин.
Жамоанинг кейинги спарринг-рақиби “Андижон” клуби бўлади.
Комментарии