"Бухоро" кўригида молдавиялик легионер
05 фев 2014 19:10
Новости
"Бухоро" кўригида молдавиялик легионер
Кеча "Бухоро" жамоаси йиғинига тажрибали ярим ҳимоячи Андрей Акопянц келиб қўшилгани ҳакида маълумот бериб ўтдик.
Ҳозирги кунга келиб жамоа ихтиёрида иккита легионер бор: Вуйович ҳамда Квесиешвили. Лекин, жамоа легионерлар лимитидан тўлиқ фойдаланиш ниятида эканлиги ҳаммага маълум.
Бугундан бошлаб жамоа йиғинига молдавиялик ярим ҳимоячи Виталий Плэмэдялэ келиб кўшилди. Ушбу ярим ҳимоячи Молдавиянинг анча номдор ва кучли клубларида тўп суриб келган. Жумладан ўтган мавсумни Кишинёвнинг "Зимбру" клубида тўп сурган. Бу жамоа Молдавиянинг саккиз карра чемпиони ва бир қанча совринларни кўлга киритган.
Бу йилги мавсумни Виталий Молдавиянинг "Рапид" жамоасида бошлаган эди.
Ўйлаймиз-ки, ушбу легионер маҳаллий футболчилардан бир бош устун бўлиб, чемпионатимиз савиясини оширишга ўз ҳиссасини қўша олади.
Исми: Виталий Плэмэдялэ
Туғилган санаси: 1985 йил,21 январь
Буйи: 175см
Вазни: 70кг
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Фуқкаролиги: Молдавия
Агар Плэмэдялэнинг ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келса, у жамоада қолади.
Бундан ташқари, "Бухоро" таркибига яна бир легионер келиб кўшилиши кутилмокда. Ушбу футболчи Туркманистон терма жамоасининг дарвозабони саналади.

Комментарии