RU

Последние новости

09:22Forbes. Дунёнинг энг сердаромад спортчилар рейтинги тузилди  0 08:54Жозе Моуринью фаолиятини терма жамоада давом эттиришга яқин  2 08:23Ямал Роналду билан тенглашиб олди  4 07:55Флик мавсум ҳақида: “Мавсумдаги энг ёқимли лаҳзалар? “Реал“га қарши тўртта классико“  10 07:28Суперлига. Бугун 10-турга старт берилади  0 02:28"Барселона" - Испаниянинг 28 карра чемпиони!  56 01:42Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"  0 00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  4 00:35Альба шартномани узайтарди  0 23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  1 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  9 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  6 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  2 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  5 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5

"Бухоро" клуби 300 миллион, Шавкат Саломов эса 10 млн сўм жаримага тортилди Новости

"Бухоро" клуби 300 миллион, Шавкат Саломов эса 10 млн сўм жаримага тортилди

Кеча бўлиб ўтган "Пахтакор"га қарши ўйин сабаб "Бухоро" клуби ва жамоа сардори Шавкат Саломов жаримага тортилди.

Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар берди.

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган “Бухоро” ва “Пахтакор” клублари ўртасидаги учрашув инспекторининг билдиргисига асосан ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.

“Бухоро” — “Пахтакор” ўйини учун стадионга ташриф буюрган мухлислар аввалига учрашувни бошқариб бораётган ҳакамни, кейинроқ эса “Пахтакор” футбол клубини ҳақоратли сўзлар билан оммавий равишда ерга урди, деб ёзилади ПФЛ инспекторининг билдиргисида. Унда айнан қайси дақиқалар ҳақида сўз кетаётгани ҳам кўрсатилган. Жумладан, 20, 26 ва 55-дақиқаларда ишқибозлар учрашув ҳакамини, 40 ҳамда 56-дақиқаларда эса рақиб жамоани ҳақоратлашдан тийилмаган.

Мазкур ҳолат мусобақаларни ўтказиш регламентининг 4-бўлим 5.55-бандига зиддир. Унга кўра, стадионга ташриф буюрган мухлисларнинг ҳақоратли ва камситиш устига қурилган сўзларни айтишига чеклов қўйилган бўлиб, жазо сифатида келаси турнинг мухлисларсиз стадионда ўтиши мумкинлиги, жамоадан 3 очко олиб ташланиши мумкинлиги, клубнинг мусобақадан чиқариб юборилиши ёки 500 миллион сўмгача жаримага тортилиши эҳтимоли борлиги кўрсатиб ўтилган.

ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси Бухоро шаҳридаги мазкур ўйин тафсилотларини ўрганиб чиқди ва “Бухоро” клубини 300 миллион сўм жаримага тортишга қарор қилди.



Шунингдек, “Бухоро” — “Пахтакор” ўйинининг 36-дақиқасида мезбонлар вакили Шавкат Саломов бош ҳакам Темур Тўхтасиновнинг қарорига қаршилик кўрсатишга уринди. Бунда футболчи оғзаки қаршилик билан чекланмай, ҳакамнинг қўлини ҳам ушлаб олган. Шундан келиб чиқиб, Шавкат Саломов регламентнинг 5.6 бандига асосан айбдор деб топилди ва 10 миллион сўм жаримага тортилди. Мазкур ҳолатни ўз вақтида жазоламаган ҳакам Темур Тўхтасинов эса Суперлиганинг 6 ва 7-тур ўйинларига, шунингдек, Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал ўйинларига қўйилмайди. Бу вақт давомида у фақатгина Про-Лига беллашувларини бошқариши мумкин.

Шавкат Саломов мисолида Тартиб-интизом қўмитаси Суперлига ва Про-Лига футболчиларига эслатиб ўтади. Футбол ҳакамлари билан мулоқотга фақатгина жамоа сардорлари кириши мумкин. Аммо уларга кескин қаршилик кўрсатиш, уларга ҳалал бериш мумкин эмас. Шавкат Саломов “Бухоро” футбол клубининг сардори, бироқ келаси сафар у футбол ҳакамларига тегингудек бўлса, жазо чоралари бундан жиддийроқ бўлади. Бу қолган футболчиларга ҳам таалуқлидир.

Агар “Бухоро” футбол клуби раҳбарияти ўз фан-клуби ва мухлислари билан ишламаса, улар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бормаса ва оқибатда шунга ўхшаш ҳунук ҳолатлар такрорлангудек бўлса, жазо чоралари янада жиддийроқ бўлади. Бу борада “Бухоро” клуби алоҳида, шунингдек, Суперлига ҳамда Про-Лиганинг қолган клублари ҳам “Бухоро” мисолида яна бир марта ёзма равишда огоҳлантирилади.

ПФЛ мухлисларни стадионга қайтариш ва улар учун барча шароитларни яратиб бериш устида иш олиб боришдан тўхтамайди. Ўйинларнинг иш вақтидан кейинга қўйилаётгани ҳамда тўғридан-тўғри телетрансляция қилинаётгани катта ютуқ. Шунингдек, стадионларда оилавий секторларнинг бўлиши шартлиги ҳам назорат қилиб борилмоқда. Ташкилот принципиал аҳамиятга эга бўлган ўйинларнинг кўпайиб бораётгани, футболчилар ўртасидаги шиддат ва рақобатнинг ошаётганини қадрлайди.

Шу билан бирга ўзини ҳурмат қилган инсон ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзини назорат қила олиши керак деб ҳисоблайди. Ҳақоратларга, камситишларга тўла стадионларда ёш болалар ва аёллар ҳам бор эканини унутмаслик керак. ПФЛ шундан келиб чиқиб, юқоридаги каби ҳолатларга жиддий эътибор қаратишда давом этади ҳамда футбол мухлисларидан провокацион тадбирларга, чақирувларга қўшилмасликни сўрайди.

Рейтинг: -226   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика