RU

Последние новости

14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  0 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  4 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  17 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  9 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  5 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  22 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4

"Бухоро" карвонсарой эмас! (расмий баёнот) Новости

"Бухоро" карвонсарой эмас! (расмий баёнот)

Теги :  "Бухоро"
Телеграмдаги "қизил ВАР" канали 24 январь куни "Бухоро" клубидаги кадрлар қўнимсизлиги ҳақида ёзганди.

Клуб матбуот хизмати ўша хабарга расмий муносабатини билдирди.

"Жорий йил 24 январь куни "championat.asia" веб саҳифасида "Бухоро" "карвонсарой"ми? мавзусида хабар тарқалди.

 Дарҳақиқат, ФИФА томонидан "Бухоро" футбол клубига трансфер тақиқи қўйилиши ҳолати жамият раҳбарияти ва малакали юристлар томонидан Ўзбекистон футбол ассоциациясининг тегишли вакиллари билан ҳамкорликда кўриб чиқилди ва  "Бухоро НҚИЗ" МЧЖ рахбариятининг амалий ёрдами билан юзага келган муаммо бартараф этилди. Айни кунларда, ушбу масала бўйича тўпланган асословчи ҳужжатлар, клубга қўйилган трансфер тақиқни ечиш учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси орқали ФИФАга юборишга тайёрланмоқда.

 Жамоага нисбатан билдирилган "қўнимсизлик" масаласини очиқлаганда, клуб фаолияти самарадорлигининг таҳлилига кўра, бир муҳим мулоҳазага эътибор қаратишни тақозо этади. Хусусан, маълумки ҳар қандай ташкилотда унинг фаолияти натижадорлиги мунтазам равишда назоратда бўлади ва қўйилган вазифалар уддаланмаган тақдирда кескин чоралар, ҳатто ижрочи раҳбарлар ва жамоа аъзоларини ҳам ўзгартиришга тўғри келади.

 "Бухоро" футбол клуби фаолиятида ҳам  "Бухоро НҚИЗ" МЧЖ томонидан ўтказилган аудит, таҳлил ва ўрганишлар натижалари асосида айнан шу тарзда иш кўрилди.

Яна "Бухоро" футбол жамоаси мухлислари, ОАВ вакиллари ҳамда бошқа ишқибозлар учун шуни алоҳида қайд этиш керакки, эндиликда клуб фаолиятига боғлиқ муҳим масалалар бўйича вилоятда ташкил этилган "Кенгаш"да кўриб чиқилгандан кейингина бир қарорга келинади. Мазкур "Кенгаш" таркибига футбол бўйича таниқли устоз-мураббийлар, давлат ташкилотлари, таълим муассасалари, ОАВ, мухлислар вакиллари ва малакали мутахассислар киритилган бўлиб, улар жамоанинг жорий ҳолатидан ҳамиша хабардор бўлиб келишмоқда. Шу боисдан, айни пайтда клубга нисбатан ишлатилган "карвонсарой"ми? сўзига ўрин қолмаган.

 Янги мавсумда клубнинг жорий раҳбарияти, хусусан директор Ўткир Қодиров ва 2021 йилда Самарқанднинг "Динамо" клубини катта харажатларсиз Суперлигага олиб чиқишни уддалаган тажрибали мураббий Хаким Фузайлов олдига аниқ  мақсад, яъни жамоани элитага қайтариш вазифаси қўйилган ҳамда унинг бажарилиши доимий назоратда бўлади. 

"Бухоро" жамоаси ҳозирда Тошкентда давом этаётган ўқув-йиғин давомида, селексия ишларини бир дақиқага ҳам, тўхтатгани йўқ. Жамоа бир нечта маҳоратли футболчиларни таркибга жалб қилмоқда. Шуниндек бир қатор ўртоқлик ўйинлари ташкил этилиб, жамоа шакллантирилмоқда.


 Шу билан бирга, клубнинг ўтган даврдаги фаолияти жараёнида айрим ноаниқликлар ва камчиликларга йўл қўйилган ҳолатлар бўйича тегишли аудит ва таҳлиллар ўтказилиб, аниқ таъсир чоралари кўрилади.

 Бухоронинг марказий ўйингоҳи масаласига келадиган бўлсак, стадионда айни пайтда "Бухоро НҚИЗ" МЧЖ ва вилоят раҳбарияти назорати остида жорий таъмирлаш ишлари якунланган бўлиб, майдонга янги чим ётқизиш учун махсус дренаж тизимини яхшилаш ва зарур қум тўлдириш ишлари давом эттирилмоқда.

 Сафарбар қилинган иш бажарувчи ташкилотлар, мутахассислар ва техникалар иш ҳажмини ҳисобга олган ҳолда марказий ўйингоҳ жорий йил март ойининг     2-декадасида фойдаланишга тайёр ҳолатга келтирилиши мўлжалланмоқда.


Юқоридагиларга асосланган ҳолда "Бухоро" футбол клубини самарали фаолиятига бефарқ бўлмаган мухлислар, ишқибозлар ва ОАВ вакилларини клуб ҳақида аниқлаштирилмаган, асосланмаган хабарларни тарқалишини олдини олиш ҳамда жамоани қўллаб-қувватлаш бўйича жамият раҳбарияти билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилишга ва барча таклиф ва тавсияларни вилоят "Кенгаши"га киритиб боришга чақирамиз.

“Бухоро” футбол жамоаси фаолияти ҳақида хабарларни клубнинг телеграм ижтимоий тармоқдаги қуйидаги расмий канали орқали кузатиб боришингиз мумкин", дейилади хабарда.

Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика