RU

Последние новости

00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  2 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  1 23:40"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди  0 23:05Туркия йиғини. "Қўқон-1912"нинг назорат ўйинлари тақвими  1 22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  2 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2 21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  9 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  42 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  8 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  8

"Бухоро" ҳам тайёргарликни бошлади Новости

"Бухоро" ҳам тайёргарликни бошлади

Кеча жамоа аъзолари клуб базасида йиғилди ва дастлабки машғулотларни бошлаб юборишди.
Машғулотлар фақат маҳаллий футболчилар билан ўтмоқда.

Унда 40 дан зиёд ўйинчи қатнашмоқда

Жамоанинг асосий ва ўринбосарлар таркиби, шунингдек Бухоро шаҳридаги барча спорт мактабларидан ёш иқтидорли футболчилар саралаб олиниб, жамоа йиғинига жалб этилмоқда.
Футболчилар икки гуруҳга бўлинган ҳолда шуғулланишмоқда. Асосий таркиб футболчилари “Бухоро Спорт Мажмуаси”да, ўринбосарлар ва кўплаб ёшлар эса Бухоро Давлат Университети қошидаги футбол майдонида машқларни олиб боришмоқда.

Машғулот давомида ўринбосарлар таркибида ўзини кўрсатганлар асосий таркибга қўшилиб боришади ва аксинча асосий таркибдаги футболчилар ўзларининг ижобий жиҳатларини кўрсата олишмаса, улар ўринбосарлар таркибига жўнатилади. Шу тарзда асосий ва ўринбосарлар таркиби аниқлаб борилмоқда.

Жамоанинг мазкур йиғини 28 декабрга қадар давом этади.  Шундан сўнг янги йил байрами муносабати қиска муддатли танаффус эълон қилинади.

3 январдан жамоа тўлиқ таркиб билан машғулотларни бошлайди. Ушбу йиғинга маҳаллий футболчилар сафига вилоятдаги футболчилар ҳам келиб қўшилишади. Бундан ташқари кўрикка легионерлар ҳам ташриф буюради.

Жамоани тарк этганлар ва янгилар ҳали расман тасдиқланмаганлиги боис бу ҳақда кейинроқ маълумот бериб ўтамиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика