RU

Последние новости

22:45"Реал" нимадан норози?  0 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0

"Бухоро" аёллар жамоаси бош мураббийи Обид Ражабов билан суҳбат Новости

"Бухоро" аёллар жамоаси бош мураббийи Обид Ражабов билан суҳбат

Ражабов Обид Қодирович 1995 йилдан бери "Бухоро" аёллар жамоаси бош мураббийи ҳисобланади. Ушбу мураббий Ўзбекистон аёллар чемпионатида 7 марта бронза ва 1 марта кумуш медалларига эга чиққан.


“Бухоро” вилоятида аёллар футбол жамоаси илк бор 1995 йилда ташкил топди. Жамоа 2012 йилда Бухоро футбол клуби тасаррувига ўтказилди. Ўша пайтларда жамоада атиги бирта гуруҳ бор эди. Хатто ўринбосарлар таркиби ҳам йўқ эди. Ҳозирги пайтда жамоамизнинг ўринбосарлар таркиби ташкил этилган бўлиб, жамоанинг 90 фоизи ёшлардан иборат. Аввалги раҳбарлар “Бухоро” футболи учун ҳеч нарса қилишмаган. Жамоа қароргоҳида ҳеч қандай шарт-шароитлар йўқ эди. Ўша дамларда мен футболчилар кийим алмаштириш хонасига душ ўрнатиш кераклигини сўраб борганимда мени хатто ҳайдаб солишган. Аёллар жамоасига катта харажатлар ёзилиб ваҳоланки бу пуллар бизгача етиб келмаган. Охирги икки йилда жамоа қароргоҳида катта ўзгаришлар рўй берди. Бир неча сунъий қопламали майдонлар, пляж футболи майдони, “Умид” стадиони қайта таъмирланди, майдон аҳволи яхшиланди ва жамоамиз учун шарт-шароитлар яратиб берилди. Бунинг ҳаммаси “Бухоро” футболи келажаги учун қилинмоқда.

Раҳбарият томонидан жамоани ёшартириш талаби қўйилган пайтларда, жамоани тубдан ўзгартириш учун, менда озгина хадик бор эди. Жамоанинг натижаларини яхшилаш учун бошқа вилоятлардан тажрибали футболчи қизларни таркибга чақирмоқчилигимни билдирганимда, рахбарлар иложи борича Бухоролик қизлардан таркибни шакллантиришимни сўрашди. Ҳозирги вақтда жамоа таркиби асосан бухоролик ёш иқтидорли қизлардан иборат.

Пойдевор шаклланган жамоадан насиб қилса келаси мавсумлардан яхши натижаларга эришиш учун ҳаракат қиламиз.



"Бухоро" эркаклар жамоаси ҳақида

"Бухоро" жамоасини, ўша жамоа ташкил қилинган йиллардан бери яхши биламан, олдин жамоа "Нурафшон" деб аталарди.

Дастлабки йилларда жамоа Ўзбекистон чемпионатида жуда юқори натижаларни қўлга киритди, жамоа чемпионатимизда кучли 3 жамоанинг бири эди.

Кейин жамоа маълум сабабларга кўра тарқалиб кетиб, таркибда катта ўзгаришлар бўлди, жамоада молиявий қийинчиликлар ҳам кўпгина мавсумларда кузатилди.

Қанчадан қанча мураббийлар келиб кетишди, ҳар бир мураббийнинг футболга ўзгача қараши, фалсафаси ва ўз имзоси бор. Келган мураббийлар, ўзлари билан "ёқтирган" футболчиларини олиб келишарди.

Бир мавсум ўйнаб кейинги мавсумда қайтиб кетишарди. Жамоанинг йиллар давомида юзага келган катта қарздорлиги мавжуд эди. Бу молиявий инқироз жамоага анчагина муаммолар келтирди албатта. Лекин 2017-йилдан бери бу қарздорликнинг катта қисми ёпилди. Бунинг ҳаммаси клуб келажаги ўйлаб қилинмоқда албатта.

Ҳеч ким ўша пайтлар таркибга асосан маҳаллий футболчиларни жалб этишга ҳаракат қилишмади. Ёш футболчиларни камол топтириш, ўз ҳолига ташлаб қўйилди. Лекин кейинги 2 йилда жамоамиз ўринбосарлар таркиби асосан тўлиқ маҳаллий йигитлардан иборат, олдинлари ҳатто ўринбосарлар таркибида ҳам ҳориждан легионерлар тўп сурган вақтлар бўлган, бу жамоа маблағини кўкка совуриш билан баробар эди. Шукурки ҳозирги ўринбосарларнинг ўйинларини кўриб, ўша олдинги "Нурафшон"нинг ўйинлари кўз ўнгимдан ўтади.

Яна бир оғриқли савол бор, "нега ҳозирги пайтда Бухоронинг натижалари яхши эмас" бу ўринли савол, чунки ўша биз мақтайдиган "Насаф", "Бунёдкор", "Пахтакор" ва хатто "Машъал" жамоаларида инфратузилма тўгри ташкил қилинган, ёшларга бўлган муносабат юқори.

Бизда эса 2, 3 йиллар олдин ёшларга бўлган этибор жуда ёмон, уларда ҳатто оддий шароитлар ҳам йўқ эди. Атиги бир дона шуғулланиш учун майдон бор эди, ёшларни назорат қилиш ишлари суст, ўз ҳолига ташлаб қўйилган эди. Туманларда қанчадан қанча спорт мактаблари бор, лекин ўша мактаблардан ҳалигача тайинли ўйинчилар етишиб чиқиб бош жамоамизга қўшилгани йўқ!

Бундан 15 йиллар олдин туман спорт мактабларидан яхши маҳоратли ўйинчилар кўзга ташланиб чиқиб келишарди, мураббийларнинг ишга бўлган муносабатлари ўзгардими ёки бошқа сабабми ҳозирги пайтларда бу ишлар анча сусайиб қолган. Мен мураббий сифатида ҳамкасбларимдан шуни илтимос қилардимки, иқтидорли йигитлар бўлса уларни юксак марраларга чиқиши учун озгина масъулият билан ёндашиб ҳаракат қилсалар нур устига аъло нур бўларди.

Ахир келажагимиз мана шу ёшлар қўлида, унутмайлик!

Кейинги икки йилда ёшларга бўлган муносабат ўзгариб уларга ҳамма шароитлар яратиб бериляпти. Бу албатта ўз мевасини яқин келажакда беради. Бунинг учун озгина вақт керак.


"Бухоро" футбол мухлислари ҳақида икки оғиз...


Футбол кунлари Бухоро стадионига кирган одам, бу ажойиб муҳитни кўриб роҳатланади, бухоролик мухлислар ҳатто республикада анча йиллардан бери пешқадам, стадионга ташриф борасида.

Лекин афсуслар бўлсинки, мухлислар икки тоифада бўларкан, бир тоифа жамоа ғалаба қозонадими мағлуб бўладими, ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоани ёлғизлатиб қўйишмайди, гуруч курмаксиз бўлмаганидек иккинчи тоифа мухлислар бор, улар жамоани мағлубиятини исташади шекилли кўриб, эшитиб юрибман ўйиндан олдин бугун ютқизамиз деб, пессимистик руҳда юришади.

Сафарларда бўлганимда бошқа вилоят жамоалари муҳлисларининг жонкуярлигини кўриб лол қолганман, ўйиндан олдин ҳатто стадионга келиб биздан нима ёрдам деб сўрашганларини эшитганман.

Афсуски бизда ҳали мухлисларимизнинг мақтанарли жиҳатларини кўрмадим, жамоага нафи тегмайдию, лекин тирноқ остидан кир қидиришганлари ҳам бўлган. Майдонда футболчи ва мураббийларни сўкадиган мухлислар ҳам йўқ эмас, аввало футболчи ҳам инсон, у ҳам бировни ака укаси, фарзанди. Бу яхшиликка олиб келмайди.

Аввало мухлислик маданиятини оширишимиз зарур, жамоани ҳар қандай ҳолатда ҳам қўллаб қуватлайлик, стадионда тартибли мухлислик қилиб ҳаммага ўрнак бўлайлик.

Истардимки, "Бухоро" жамоамиз медаллар учун курашадиган, барқарор жамоа бўлиб, Бухоро халқига байрамлар улашиб юрсин!


Ойбек Жуманазаров суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика