RU

Последние новости

19:11"Барселона" ва "Реал" Испания Кубоги финали учун қайдномани эълон қилди  1 18:49Моуринью Португалия терма жамоаси бош мураббийига айланишга яқин  3 18:22"Бавария" икки футболчисини сотмоқчи  0 17:55Пепе "Барселона" – "Реал" тўқнашуви бўйича тахминини билдирди  14 17:27"Барселона" собиқ дарвозабони Вальдес испан жамоасини бошқаради  2 16:59"Ал Насср" Роналдуга 100 млн евролик янги шерик топди  3 16:30Сеск Фабрегас АПЛ жамоасининг бош мураббийи бўлиши мумкин  0 16:03Войцех Шенсни чекиши ҳақида: "Мендан ўрнак олманглар"  4 15:37Кейн АПЛга қайтиши мумкин. "Бавария" қўйиб юборадими?  2 15:10БАА – Ўзбекистон учрашуви учун ўзбекистонлик мухлисларга нечта чипта тақдим этилади?  16 14:27Элит ОЧЛ қайтмоқда. Бугун чорак финалга старт берилади  10 13:57Англия топ-клублари "Golden Boy"га даъвогар футболчи учун курашмоқда  1 13:29ЕЧЛ плей-оффида қўшимча таймлардан воз кечилади, дастлабки 8 ўринни эгаллаганлар жавоб учрашувларини уйида қабул қилади  8 12:58Хуммельс "Боруссия"га қайтади ва клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этади  2 12:30"Реал" Анчелотти ўрнига 10 йилда 11 та соврин ютган мураббийни олиб келмоқчи  14

Буркина-Фасо терма жамоаси ҳақида нималар билишимиз керак? Новости

Буркина-Фасо терма жамоаси ҳақида нималар билишимиз керак?

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси 24 август куни Буркина-Фасо терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида хабар чиқди.

Хўш, Африканинг ушбу давлати терма жамоаси ҳақида нималарни билишимиз керак?

Буркина-Фасо футбол Федерацияси 1960 йилда ташкил топган. 1964 йилда Африка футбол Конфедерацияси ва ФИФАга аъзо бўлган.

Буркина-Фасо биринчи расмий ўйинни 1960 йилда Габонга қарши ўтказиб 5:4 ҳисобида зафар қучган. Шу кунга қадар Жаҳон чемпионатлари финал босқичида иштирок этмаган.


Африка миллатлар кубогида 9 бор қатнашган. Энг яхши натижасини 2013 йилда қайд этган. ЖАРда бўлган мусобақада терма жамоа финалга қадар етиб бориб Нигерияга ютқазиб қўйганди - 0:1.

Айни пайтда Буркина-Фасо терма жамоаси ФИФА рейтингида 73-поғонада бормоқда. Энг юқори ўрни 2010 йил октбярь ойида қайд этилган - 37. Энг паст ўрин эса 1993 йил декабирида кузатилган - 127.

2015 йилдан буён терма жамоани португалиялик Пауло Дуарте бошқариб келмоқда. Ушбу мураббий 2008-2012 йилларда ҳам ушбу жамоада ишлаганди. 1969 йилда туғилган ушбу мураббий футболчилик фаолиятини асосан Португалия клубларида ("Униао Лейриа", "Маритму") ўтказган. Мураббийлик фаолиятида "Униао Лейриа" (Португалия), "Ле Ман" (Франция) клублари ва Габон терма жамоасини ҳам бошқарган.



Терма жамоада машҳур футболчилар жуда кўп. Уларнинг энг машҳурлари билан танишинг:

Бакари Коне ("Лион"), Стив Яго ("Тулуза"), Шарль Каборе ("Краснодар"), Абду Разоқ Траоре ("Коняспор"), Жонатан Питройпа ("Ал Наср"), Алаин Траоре ("Лорьян"), Бертранд Траоре ("Челси"), Жонатан Зонго ("Альмерия").

Айни пайтда Буркина-Фасо терма жамоаси 2017 йилги Африка Миллатлар кубоги саралашида иштирок этмоқда. Жамоа ўз гуруҳида 10 очко Уганда билан бирга пешқадамлик қилмоқда. Буркина-Фасо гуруҳдаги сўнгги ўйинни 3 сентябрь куни ўз уйида Ботсванага қарши ўтказади.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади


 

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика