RU

Последние новости

21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  45 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  200 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  5 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  3 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  1

“Бунёдкор”нинг жароҳат олган ўйинчилари қачон сафга қайтади? Новости

“Бунёдкор”нинг жароҳат олган ўйинчилари қачон сафга қайтади?

"Бунёдкор” кеча Осиё чемпионлар лигасида қийин беллашувни ўтказди ва бир амаллаб “Ал Фатҳ” устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бу ўйинда жароҳат туфайли Сардор Рашидов, Карлес Кото, Бобир Акбаров, Анвар Ғофуров сингари футболчилар майдонга тушишмади.

Тўғри, Анвар Ғофуров захирадагилар рўйхатига киритилди, аммо унда ҳам жароҳат бор бўлиб, футболчи чигалёзди машқларида ўзини кўп уринтирмади. “Бунёдкор” футбол клуби шифокори Қаҳрамон Нурмуҳаммедов билан боғланиб, жароҳат олган ўйинчиларнинг қачон сафга қайтиши борасида сўраганимизда шундай жавобни олдик.

“Карлес Кото жароҳатидан қутулиб, алоҳида югуришни бошлади. Лекин у ҳали умумий гуруҳга қўшилгани йўқ. Сардор Рашидов сафарда “Динамо” билан кечган ўйинда жароҳат олганди, шу боис уйда “Локомотив”га қарши баҳсни ўтказиб юборди. Унга уйига бориб дам олиб келиши учун мураббийлар жавоб беришганди, ярим ҳимоячи эртага қайтиб келади. Кейин эса югуришни бошлайди. Анвар Ғофуров билан Бобир Акбаровнинг жароҳати эса у қадар жиддий эмас. Улар енгил машқлар орқали ўз формаларини тиклаб олишяпти”  - дейди “Бунёдкор” шифокори.

Маълумки, келаси ҳафтанинг чоршанба куни “Бунёдкор” сафарда “Ал Жаиш”га қарши ўта муҳим беллашувда майдонга тушади. Бу ўйинда исталган ҳисобдаги ғалаба тошкентликларни ОЧЛнинг кейинги босқичига олиб чиқади. Шуни ҳисобга олиб, “Бунёдкор” ўзининг тўлиқ таркибида Қатарга йўл оладиган бўлса, ижобий натижадан умид қилиш мумкин.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика