RU

Последние новости

21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  6 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  89 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  14 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7

"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги рақиби “Ал-Фатеҳ” йирик ҳисобда мағлуб бўлди Новости

"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги рақиби “Ал-Фатеҳ” йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Саудия Арабистонининг амалдаги чемпиони – “Ал-Фатеҳ” клуби чемпионатнинг 22-турида мағлубият аламини тортиб кўрди.
Жиддада маҳаллий “Ал-Аҳли” клуби меҳмони бўлган ал-ҳасаликлар йирик – 4:0 ҳисобида имкониятни бой беришди. “Ал-Аҳли”нинг португалиялик легионери Луис Леал 7, 11 ва 22-дақиқаларда тўп киритиб “хет-трик” қайд этган бўлса, тўртинчи гол 84-дақиқада Волид Рашид ҳисобига ёзилди.

22-турдан сўнг “Ал-Фатеҳ” 24 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалининг 7-поғонасида бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, 25 февраль куни Осиё Чемпионлар лигасининг 1-турида “Ал-Фатеҳ” клуби “Бунёдкор”ни қабул қилади. Унгача ал-ҳасаликлар 18 ва 21 февраль кунлари “Ал-Жеел” ва “Нажран” клубларига қарши ўйинлар ўтказади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика