RU

Последние новости

14:00Достонбек Тўхтабоев: "Нефтчи"нинг кучли томонларини тўхтатишга тайёр эдик"  0 13:42Ротен ПСЖдаги Месси ҳақида: "Пиёда юрарди, ўзини бағишламасди. Бу ҳақда сукут сақлаганларнинг ҳаммаси эркак эмас"  3 13:12Марказий Осиё. Қозоғистонда кубок ярим финали ўтказилади, "Истиқлол" 3-ўринга кўтарилди, "Аркадағ" эса энг яқин таъқибчисидан 11 очко илгарилаб кетди  0 12:52"Барселона" "Камп Ноу"га қайтадиган кунни эълон қилди  0 12:22Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ўзлари туғилган ҳудудлардаги академияларга ташриф буюришди  2 12:17Расман: Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  1 12:06Нега? "Брюгге"нинг 22 ёшли футболчиси МЮга "йўқ" деди  0 11:58Делап "Челси"да омадсиз ҳисобланган 9-рақам ҳақида: "Бундай нарсаларга ишонмайман"  1 10:50“Барселона“ Маркус Рэшфорд бўйича бир қарорга келди  2 10:23“Ливерпуль“ яна тўртта трансферни амалга оширмоқчи  6 09:57“Краснодар“ футболчисига МЮ ва ПСЖ қизиқиш билдирмоқда  2 09:30Неймар “Сантос“ билан янги шартнома имзолади. Унинг янги маоши маълум  1 09:01Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир чорак финалчи аниқланади  4 08:30Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди  3 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. Навбатдаги нимчорак финалчилар маълум  6

“Бунёдкор” ёшлари “Қизилқум” имтиҳонидан ўтишди Новости

“Бунёдкор” ёшлари “Қизилқум” имтиҳонидан ўтишди

Ёзги мавсум оралиғини пойтахтда ўтказаётган Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси назорат учрашуви учун “Бунёдкор” ёшлар жамоасини танлади.
Олий лигада 7-поғонани эгаллаб турган клуб ва ёшлар лигасида 3-поғонада бораётган жамоа ўртасида кечган учрашув жуда қизиқ кечди. Ёш “қалдирғочлар” шижоат эвазига ўйинда ташаббусга эга бўлдилар. Улар 11-дақиқадаёқ ҳисобни очишлари ҳам мумкин эди. Хуршид Ғиёсовнинг кучли зарбасини дарвозабон қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. Лекин тажрибали навоийликлар имкон бўлганда хавфли ҳужумлар уюштириб туришди. Ҳисобни улар 1-бўлим тугашига яқин стандарт ҳолатдан очишди. Бурчакдан оширилган тўпга меҳмонлар бир неча бор зарба беришди ва Асқар Муҳиддиновнинг сўнгги зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўридан жой олди.

2-бўлимда кураш анча кескин тус олди ва ҳар иккала жамоадан биттадан ўйинчи майдондан четлатилди. Лекин ўйин ўртоқлик мақомида бўлгани учун, четлатилганлар ўрнини бошқа жамоадошлари тўлдиришди. Шунингдек, 2-бўлимда мураббийлар кўплаб ўйинчиларни алмаштиришди. 70-дақиқада Алишер Холиқовнинг кучли зарбасидан сўнг ҳисоб 0:2 га етди. Ёшларимиз қанча интилишмасин, тажрибали жамоа дарвоаси томон йўл топа олишмади.

Ўртоқлик учрашуви

“Бунёдкор” – “Қизилқум” (Навоий) 0:2 (0:1)


“Бунёдкор”: Мурод Зуҳуров, Ҳасан Асқаров, Зокир Нурматов, Камронбек Кападзе, Эргаш Исмоилов, Азиз Мамазоитов, Миржамол Қосимов, Аҳрор Умаржонов,Хуршид Ғиёсов, Сардор Азимов, Санжар Риҳсибоев.

Захирадан майдонга тушганлар: Элдор Адҳамов, Санжар Қодирқулов, Нодиржон Отажонов, Жаҳонгир Хўжамов, Шаҳриёр Имомхўжаев.

17 июль. Тошкент. “Бунёдкор” футбол мактаби майдони.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика