RU

Последние новости

00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  6 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  3 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  6 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  6 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  10

"Бунёдкор" йиғинига "Пахтакор" футболчиси ва Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси келиб қўшилди Новости

"Бунёдкор" йиғинига "Пахтакор" футболчиси ва Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси келиб қўшилди

"Бунёдкор"нинг янги мавсумга тайёргарлиги давом этади.

Бугунги машғулотларда ҳам 40 нафарга яқин футболчи иштирок этди. Расул Йўлдошев енгил шамоллаш сабабли машғулотда қатнашмаган бўлса, Суҳроб Иззатов жароҳати туфайли якка тартибда шуғулланди. Мураббийлар штаби футболчиларни икки гуруҳга ажратди. Икки гуруҳга ажратилган ўйинчилар аввалига жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Ирина Дергач бошчилигида шуғулланган бўлса, сўнг «тренажер зали»да юкламалар олишди. Кейин бешта таркиб дарвозабонларсиз, тўпга икки марта тегиш қоидаси асосида футзал ўйнаб, қувноқ кайфиятда машғулотларни якунлашди.

Ўтган мавсумни Ўш шаҳрининг «Алай» жамоасида ўтказган қирғизистонлик ярим ҳимоячи Одилжон Абдураҳмонов бугундан йиғинга қўшилди. Маълум муддат кўрикда бўладиган Абдураҳмоновнинг ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келса шунга қараб қарор қабул қилинади. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, ушбу футболчи ўтган мавсум ҳам жамоанинг қишки йиғинида иштирок этган эди. 

Машғулотларда қатнашган футболчилар - Сарвар Каримов, Умиджон Ҳамроев, Равшан Ягудин, Акобир Қаюмов, Лутфулла Тўраев, Шаҳбоз Эркинов, Анвар Ғофуров, Хуршид Ғиёсов, Нурилло Тўхтасинов, Абдулла Абдуллаев, Миржаҳон Мираҳмадов, Фаррух Икромов, Иброҳим Ибрагимов, Суҳроб Иззатов, Суннатилла Абдуллажонов, Абдулазиз Абдусаломов, Валерий Акопов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Бобурбек Фарҳодов, Хуршид Убайдуллаев, Музаффар Олимжонов, Саидмаҳмудхон Ғуломов, Жавоҳир Рўзиев, Ғайрат Азизхўжаев, Одилжон Абдураҳмонов (Қирғизистон), Муҳаммадали Ғиёсов.  

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика