RU

Последние новости

03:15Равшан Эрматов билан дуч келган мундиалда майдонга тушиш учун пул тўлаган, "Атлетико Мадрид" либосини кийган ҳамда Арманистонда рекордлар қайд этган "Насаф"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз   2 00:40"Барселона" бош мураббийи Флик: "Рэшфордни кўп йиллардан бери кузатиб келаяпман"  2 00:16Куртуа фаолиятини якунлагандан сўнг пойгаларда қатнашиш истагини билдирди  1 00:07Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман ёпилди  4 23:46"Ал Насср" ўртоқлик ўйинида "Тулуза"ни мағлубиятга учратди. Феликсдан дебют, Роналдудан гол  3 23:27"Ман Юнайтед" "Ман Сити"га керак бўлмай қолган дарвозабонга қизиқмоқда  3 22:59Гёкереш: "АПЛ – дунёдаги энг яхши лига. Бу ерда ўйнашни доим орзу қилганман"  0 22:35Месси МЛСда ой ўйинчиси деб топилди  33 22:07Расман: "Қўқон-1912" Клейди Даци ва Аброр Каримовни ўз сафига қўшиб олди  1 21:23"Ливерпуль" яна бир супер трансферни ҳал қилишга яқин  5 20:51Расман: "Қўқон-1912" яна икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  0 20:38Расман: Маҳмуд Маҳамаджонов мавсумнинг иккинчи қисмини "Динамо"да ўтказади  1 20:25Расман: Аббосбек Файзуллаев - "Истанбул Башакшехир" футболчиси!  15 20:06Ўртоқлик ўйни. "Ливерпуль" японларни мағлуб этди  5 19:55Футзал. ОКМК икки нафар бразилиялик футзалчилар билан шартнома имзолади  2

"Бунёдкор" янги футболчиларни таништирди Новости

"Бунёдкор" янги футболчиларни таништирди

Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби 2022 йилги мавсумдан олдин ўз таркибига қўшиб олган янги футболчиларни таништирди.

Тадбирда "Бунёдкор" бош директори Улуғбек Мирзаев ва "Бунёдкор" бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов иштирок этишди.

"Барчани янги мавсум билан табриклайман. Эртага 1-турда "Сўғдиёна" клубига қарши ўйин билан мавсумни бошлаймиз. Янги мавсумда ўз олдига янги марраларни қўяди ва юқори ўринларни эгаллашга ҳаракат қиламиз", - дейди Улуғбек Мирзаев.




"Ҳаммани 2022 йилги Ўзбекистон чемпионати старт олгани билан табриклайман. "Бунёдкор" жамоаси 5 январь кунидан деярли янги таркиб билан мавсумга тайёргарликни бошладик. Клубимиз раҳбари Меҳриддин Абдуллаев билан суҳбатлашгач, таркбимизни ўз академиямиз тарбияланувчиларидан иборат қилиб тузишга келишиб олдик. Тўғри ҳозир бир қадам орқага ташлаётгандирмиз, аммо вақти келиб икки қадам олдинга юрамиз. Туркияда хорижий йиғин ўтказдик, ёшларимизнинг кўзида хоҳишни кўрдим, академиямиздаги шароитлар барча ҳавас қиладиган даражада. Фақат ёшларда тажриба етишмаяпти, бу табиий ҳолат. Тажриба ўйинлар орқали келади. "Бунёдкор"нинг келажаги ишончли қўлларда. Ёшларга эътибор қилаётганимизни академиямизда ҳозир таҳсил олаётган ёш болалар ҳам кўришмоқда ва улар ҳам келажакда асосий таркибга киришга уринишади.

Биз ёлғиз эмасмиз, футболчиларимиз мана шу мухлисларимиз учун чиройли ўйинлар намойиш этишга ҳаракат қилишади. Мухлислардан битта илтимос, ҳар қандай натижа қайд этилса ҳам жамоани қўллаб қувватлаб турасизлар деб умид қиламан", - деди Шуҳрат Мақсудов.




Маълумот учун, "Бунёдкор" асосий таркиби учун 27 нафар футболчи рўйхатдан ўтказилди.

"Худо хоҳласа жамоамиз 99 фоизга тайёр. Ҳар бир ўйинда фақат ғалаба учун чиқамиз. Бизга қарши ўйнайдиган жамоаларга осон бўлади дейишмоқда, ишонтириб айтаман ундай бўлмайди. "Бунёдкор" доим совринли ўринлар учун курашади", - деди жамоанинг янги сардори Давронжон Эргашев.



"Бунёдкор" доим ғалаба учун майдонга тушади. Барчага янги мавсумда омад ёр бўлсин", - деди 2004 йилда туғилган ҳимоячи Жаҳонгир Ўрозов.

Шундан сўнг, "Бунёдкор" сафига келиб қўшилган янги футболчиларга формалар тақдим этилди:


Суҳробжон Султонов - 32
Сардор Хурсандов - 2
Дилшод Жўраев - 5
Усмонали Исмоналиев - 22
Ҳусайн Эргашбоев - 14
Дмитрий Побулич - 11
Францис Нарх - 8 (виза билан боғлиқ муаммо туфайли ҳали Ўзбекистонга етиб келмади).


- "Бунёдкор" уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказиши ҳақида хабарлар чиққанди. Ҳатто техник мағлубият ёзилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилди. Шу масалага ойдинлик киритиб бера оласизми?

Улуғбек Мирзаев: - Тўғри айтдингиз, сўнгги кунларда жуда ҳам қийин вазиятга тушиб қолгандик. Биз мавсумни ўз стадионимизда бошлашни хоҳладик, бошқа томондан майдон ҳолатини ҳам ўйлашимиз керак. Шундай катта стадионга эга бўлиб мавсумни бошқа стадионда бошлаш тўғри бўлмасди. Бугун клуб президенти келиб тасдиқлаб берди: "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" учрашуви "Бунёдкор" асосий стадионида бўлади. Балки кейинги уй ўйинларимиз бошқа стадионда бўлар, аммо 1-тур ўз уйимизда бўлади. U-21 жамоаси учун эса академиямизда кўчма трибуна бунёд қилдик ва ўша ерда ўйнашга келишиб олдик.

- Туркиядаги йиғинда нимадан кўнглингиз тўлдию, нимадан қониқмадингиз?
Шуҳрат Мақсудов:
- Битта жойда яшадик ва оилага айланиб кетдик. Яхши рақиблар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказдик. Натижа эса йиғинлар пайтида у қадар муҳим эмас. Асосийси футболчиларнинг ўзаро тил топишиб кетиши эди. Туркиядаги йиғиндан кўнглимиз тўлди. Қониқмаган жойимиз бўлмади.

- Жавлон Иброҳимов масаласи қандай якунланди?
Улуғбек Мирзаев:
- Жавлон Иброҳимов масаласидаги суд 15 декабрь куни онлайн тарзда бўлиб ўтди. Швейцария суди барча фикрларни тинглади ва 2022 йил 31 майгача бу борада якуний қарор эълон қилинишини айтишди.




Нарзулла Сайдуллаев 

Фото: Хуршида Абдикулова

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика