“Бунёдкор” янги футболчилар тақдимотини ўтказади
18 фев 2014 19:15
Новости
“Бунёдкор” янги футболчилар тақдимотини ўтказади
20 февраль (пайшанба) куни “Бунёдкор” ФК журналистлар учун 2014 йилдаги ўзининг илк тадбирини ташкил этмоқда.
Ушбу маросимда жамоа таркибига бу йил келиб қўшилган янги футболчиларнинг жамоатчиликка “Бунёдкор” аъзолари сифатида таништируви ўтказилади. Футболчилар тақдимоти тугагач ҳамда улар “Бунёдкор”да тўп сурадиган ўз рақамларига эга бўлишганидан сўнг, жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов ва клуб раҳбарлари 2014 йилги футбол мавсуми бошланаётганлиги муносабати билан уюштириладиган матбуот анжуманида қатнашади.
Шундан сўнг, ОАВ ходимлари учун очиқ машғулот бўлиб ўтади.
Мазкур маросим 20 февраль (пашанба) куни “Бунёдкор” стадиони анжуманлар залида ташкил этилади. Бошланиш вақти – соат 14:00да.
Барча оммавий ахборот воситалари вакилларини юқоридаги тадбирга таклиф этамиз!

championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии