RU

Последние новости

19:23"Машъал" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:22Суперлига. ОКМК – "Шўртан". Таркиблар маълум  0 19:07Жасур Жалолиддиновнинг янги клуби маълум?!  2 18:53Суперлига. "Бунёдкор" – "Пахтакор". Таркиблар маълум  2 18:40Эндрю Робертсон испан гранди сафига ўтиши мумкин  0 17:57Равшан Эрматов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп ўйинни бошқарган ҳакам бўлиб турибди  4 17:31"Шўртан" охирги бор Олмалиқда қачон ғалаба қозонган?  0 17:24Шавкат Саидов: "Бунёдкор" директори бўлишим? Бу нотўғри маълумот"  0 17:15Исроил ҳужуми туфайли Тареми жаҳон чемпионатига бора олмади  10 16:43"Реал" Асенсио билан шартномани узайтирди  1 16:20Ўзбекистонлик спорт психологи "Сантьяго Бернабеу"да "Master in Sport Psychology" дипломини олди  7 16:00Эшитдик-да! "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг Илёс Зейтуллаев истеъфога чиқарилиши мумкин. Раҳбарият ҳам ўзгаради  12 15:46Турнир тубидагилар тўқнашуви: “Сўғдиёна” Навоийда тарих ёзадими?   0 15:12"Манчестер Юнайтед" Бундеслиганинг 100 млн евролик футболчисига қизиқмоқда  2 14:40Родриго АПЛга ўтишни рад этди  13

“Бунёдкор-W” — “Локомотив-W” учрашуви қолдирилди Новости

“Бунёдкор-W” — “Локомотив-W” учрашуви қолдирилди

Аёллар Олий лигасининг 2-туридан ўрин олган ҳамда 9 июль санасида бўлиб ўтиши режалаштирилган “Бунёдкор-W” ҳамда “Локомотив-W” клублари ўртасидаги учрашув “Локомотив-W” клуби билан боғлиқ вазият сабаб номаълум муддатга қолдирилди.

“Локомотив-W” жамоаси истиқомат қилаётган “Локомотив” меҳмонхонасида коронавирус инфекциясига гумон қилинган фуқаро (клубга алоқадор эмас) аниқланган бўлиб, меҳмонхонада истиқомат қилувчиларнинг барчаси белгиланган тартибда коронавирус учун тест топширган. Мазкур тест жавоблари аниқ бўлмагунича “Локомотив-W” иштирокидаги футбол учрашуви эҳтиёт шарт ўтказилмайди.

Айни вақтда хавотирга ўрин йўқ. ЎзПФЛ футболчилар саломатлигини ҳисобга олиб, шунингдек, карантин қоидаларига амал қилиб, учрашувни бошқа санада ўтказишга қарор қилди. Аёллар чемпионатида қолдирилган учрашувларни ўтказиб олиш учун бўш ўринлар мавжуд. “Локомотив-W” клубининг “Бунёдкор-W” клубига қарши учрашуви қачон ўтказилиши ЎзПФЛ томонидан кейинроқ маълум қилинади.

ЎзПФЛ мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, футбол жамоалари ва унинг аъзоларидан ҳозирги эпидемиологик ҳолатда ўта эҳтиёткор бўлишни ва барча эҳтиёт чораларини кўришни сўрайди. Қўшимча қиламизки, мамлакатимизда футбол учрашувлари қайта тикланганидан буён ЎзПФЛ Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан мунтазам алоқада бўлиб турибди.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика