RU

Последние новости

19:00Суперлига. "Бунёдкор" — ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  1 18:47Гринвуд Дрогбанинг натижасини такрорлади  0 18:21"Реал"га "Бавария" вингерининг хизматлари таклиф этилди  0 17:58"Андижон" ва "Навбаҳор" стадионларига томошабинларнинг киришига қисман тақиқ қўйилди, Бошкович, Алибоев ва Адҳамзодага жарима солинди  14 17:10Хуммельс Италия ва Германиядаги футбол услубини солиштирди  1 16:42Аббос Файзуллаев ўйинидаги пасайиш юзасидан тушунтириш берди  6 16:15Санчонинг "Челси"даги тақдири маълум бўлди  0 15:53Ўзбекистоннинг энг кучли кўча футболи жамоаси аниқланди. Бу жамоа энди Австрияга боради  0 15:37"Фантастик жамоа". Пеп Гвардиола "Ливерпул"ни чемпионлик билан табриклади  4 15:10Ғузордаги стадионга катта футбол қайтади  2 14:46Ўзбекистон Кубоги 2-тур учрашувларида ишловчи ҳакамлар маълум  0 14:26Арне Слот дебют мавсумидаёқ "Ливерпуль" билан АПЛни ютди. Яна кимлар бундай натижага эришган?  5 14:02"Пахтакор" бир киши кам қолган ва "Шўртан"ни кичик ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45"Навбаҳор" "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:30U-20 Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон Иордания ва Баҳрайн билан бир гуруҳда  0

"Бунёдкор" ва "Пахтакор" мухлислари FIFA.uz совғаларини олдилар Новости

"Бунёдкор" ва "Пахтакор" мухлислари FIFA.uz совғаларини олдилар

Бугун "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари учун 100та футболкаларни ютиб берган FIFA.uzнинг биринчи давра ғолиблари Азиз Умедов ва Равшан Раҳмонбердиев ўз совғаларини олиш учун сайт таҳририятига ташриф буюришди.
Даставвал Азиз Умедов "Бунёдкор" фан клуби сардори Шавкат Имомов билан ўз совғаларига эга чиқишди.
"Ўзбекистон чемпионатини бундай тарзда қизиқтиришингиз кўпчиликка манзур бўлди. Бир сафар 20 очко тўпладим. Шундан кейин трансфер бозорида жиддий суратда иштирок эта бошладим. Ҳозир бир турда 6 нафаргача футболчини алмаштириш имконига эга бўлдик. бу имкониятдан ҳам имкон қадар фойдаланишга ҳаракат қиляпман. "Бунёдкор" мухлиси бўлсамда, доим ҳам таркибимда "Бунёдкор" аъзоси бўлмайди. Турга қараб таркиб тузаман", - дейди "Бунёдкор" жамоаси бошқарувчиси.

Яқиндан йўлга қўйилган кучли бешлик чемпионати ҳақида ғолибимизнинг фикрларини билишни истадик.
- Менга кўпроқ Европа чемпионлар лигасини ишга туширсангиз қизиқарлироқ бўлар эди деб ўйлайман.


Биринчи даврани иккинчи поғонада якунлаган "Manchester United" бошқарувчиси Равшан Раҳмонбердиевнинг фикрлари қуйидагича кўриниш олди:

- Биринчи турдан буён ўйнадим. Бошида юқори ўринларни олганим учун қизиқиш кучли бўлди. Биринчи турдан олдин Пишурни олгандим. Кейинроқ Фарҳод Тожиевни олдим. Иккаласи кўп очко олиб келишди. Европа чемпионатлари учун қизиқиш бундан ҳам кучли бўлади. Сабаби Европа футболи кўпчилик қизиқиш билан кузатади. Буни ўйлаб жуда яхши иш қилибсизлар. Ҳар бир тур учун қиммат бўлмаса ҳам оддийроқ форма тўп ёки бутса каби совға қўйилса кўпчиликда қизиқиш кучаяди. Мавсум якунида ҳам кучли учликка кириш учун албатта ҳаракат бўлади. У ёғи омадга боғлиқ. Барча сайт ходимларига раҳмат айтаман, келаётган байрамингиз билан. Мухлисларга эса FIFA.UZ ўйнанг дейман, ҳақиқий ғолибларга ҳақиқий совғалар топширилишига ўзим гувоҳ бўлдим. Сайтингиз орқали дўстим Дилшод Аҳмедовни бугунги туғилган куни билан табриклайман. Ўзим ютган футболкалардан бирини унга совға қиламан.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика