RU

Последние новости

21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  0 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  10 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  0 19:37Садриддин Абдуллаев: "Локомотив" — янги жамоа. Ичимдаги "футболчи" ҳиссини енгиб ўта олдим"  1 19:11Сэр Жим Рэтклифф ўз баёноти юзасидан изоҳ берди  0 18:49"Пахтакор" Украина жамоасига мағлуб бўлди  22 18:28Мураббий янги, лекин муаммолар эскилигича қолмоқда  10 18:02САфарда ОКМК ўйинида. Нодир Абдураззоқов ва Миржамол Қосимов "Ротор" билан баҳсдан кейин нимлар дейишди?   1 18:00Деку: "Мен "Барселона"га Лапортанинг қайта қуриш ҳақидаги лойиҳасига ишониб келганман"  2 17:33"Реал", "Ливерпуль" ва "Челси" "Борнмут" ҳужумчисини кузатмоқда  1 17:07Темурхўжа Абдухолиқов: "Ёши ўтиб қолди дейишмоқда, аммо..."  0 16:44Рэтклифф туфайли бутун дунё яна МЮ ҳақида гапира бошлади. Adidas ҳам оёққа турди  4 16:17Расман: "Машъал" шимолий македониялик форвард билан шартнома тузди  1 15:55САфарда "Локомотив" меҳмони. Темурхўжа Абдухолиқов ва Садриддин Абдуллаевдан интервью  0

"Бунёдкор" устози: "Ҳозир ҳамма ҳиссиётга берилган" Новости

"Бунёдкор" устози: "Ҳозир ҳамма ҳиссиётга берилган"

"Бунёдкор" - "Насаф" учрашувидан сўнг мезбон жамоа устози Мурод Отажонов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз.

- Ҳаммага раҳмат. Ўйинга келсак, охиригача жанговар ўйин бўлди. Учрашув сўнгида дурангга эришдик. "Насаф" футболчилари анча вақтдан бери шаклланган. Бир томондан, шундай ўйинлар кўп бўлса, чемпионатимиз савияси юқори бўлади. "Насаф"га ҳам, ўзимизнинг йигитларга ҳам катта раҳмат. 


- Ўйин охирида футболчиларнинг ҳиссиётларга берилиб кетишди, буни қандай изоҳлайсиз?

- Ўйин сўнгида бўлган жараёнларда энди кўриб чиқамиз. Ҳозир ҳамма ҳиссиётга берилган. Биз ўша вазият содир бўлган жойда эмасдик. Буни кўриб чиқамиз. Бир томонлама хулоса чиқариш нотўғри. Шу сабабли, аниқ нимадир дея олмайман. 


- Ҳакамлик борасидаги фикрларингиз.

- Мен ҳакам эмасман. Уларнинг назоратчилари, комиссияси бор. Агар футболчи ёки ўйин ҳақида савол берсангиз, бемалол жавоб бераман. Лекин ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмасман.


- Таркибда ёш ўйинчилар кўп. Уларга акалик қилиб, мураббий сифатида сабоқ бермаганмисиз?

- Жамоага маслаҳат беряпмиз. Сизнинг акангиз маслаҳат берса, шу нарсани қиласизми. Йигитлар ҳам шунақа. Уларнинг характери турлича. Бири мўмин бўлса, иккинчиси шўх. 


- Жамоа иккинчи рақам сифатида кўп ғалабаларга эришган. Бугун эса гол ва четлатишдан сўнг биринчи рақамли бўлиб ўйнашда қийналди. 

- Биз жамоага қараб мослашамиз. Қачондир биринчи, қачондир иккинчи рақам сифатида ўйнаймиз. Фойдаси тегмаса, услубни ўзгартирамиз. Шу ўйинда ҳам тактикани иккинчи бўлимда ўзгартирдик. 


- Бугун "Бунёдкор" бир очко қўлга киритдими ёки икки очко йўқотдими қизил карточкадан кейин.

- Қизил карточка меники эмас. Икки очко йўқотган бўлишимиз ҳам мумкин, бир очко олган бўлишимиз ҳам мумкин.


Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика