RU

Последние новости

21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  0 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  2 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  6 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  1 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0 19:52Саудия Арабистони клублари "Челси"нинг икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 19:24Де ла Фуэнте: "Карвахаль ва Родри – ўз позициясида дунёнинг энг яхши икки футболчиси"  1 18:56CAFA Nations Cup. Ҳиндистон Афғонистон билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга жойлашди  7 18:22"Барселона" ва "Арсенал" "Ноттингем Форест" футболчисини нишонга олди  1 17:54"Фулхэм" "Бавария" футболчисини ижарага олди  0 17:28"Арсенал" ярим ҳимоячиси бу йил "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди  5 16:59"Барселона" ҳимоячиси жароҳати сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди  0 16:30Манба: Паулу Бенту Мисрда ишлаши мумкин  26 16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  56 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  1

“Бунёдкор” тарбияланувчилари Туркиядан 1та олтин ва 2та бронза медаллари билан қайтишмоқда Новости

“Бунёдкор” тарбияланувчилари Туркиядан 1та олтин ва 2та бронза медаллари билан қайтишмоқда

23-29 март кунлари Туркиянинг Сиде шаҳрида ёш футболчилар ўртасида “Lukoil” компанияси ташаббуси билан “Turkish Holidays” мусобақаси ўтказилди.
Турнирда жами 43та жамоа иштирок этди. Шулардан тўртта жамоани “Бунёдкор” футбол мактабининг турли ёш тоифасидаги тарбияланувчилари ташкил этди.

Айтиш жоизки, ёш “қалдирғочлар” мусобақани кўтаринки руҳда ўтказишди.

Александр Стромилов бошчилигидаги 2006/2007 йилларда таваллуд топган футболчиларимиз ўз ёш тоифаларида “Крилатское” (Москва, Россия), “Локомотив” (Москва, Россия) ва “Зенит” (Санкт-Петербург, Россия) жамоаларини мағлубиятга учратишиб, турнирнинг олтин медалларини қўлга киритишди.

2004/2005 йилларда таваллуд топган футболчиларимиз ўз гуруҳларида Германиянинг “Вердер” клубидан кейин иккинчи ўринни банд этишганди. Миркамол Қосимов ва Темур Бобохонов шогирдлари 3-ўрин учун баҳсда Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси билан куч синашишиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозондилар ва бронза медалларини қўлга киритдилар.

“Бунёдкор”нинг 2002 йилда таваллуд топган тарбияланувчилари турнирни яхши савияда ўтказишди, дейиш мумкин. Иккита жамоа бўлиб қатнашган U-13 жамоаларимиз ярим финалда “Бешиктош” (Станбул, Туркия) ва “Чертаново” (Москва, Россия) жамоаларига имкониятни бой бериб қўйишди. Натижада бронза медаллари учун баҳсда Акмал Рисқуллаев бошчилигидаги “Бунёдкор-А” жамоаси билан Сергей Чигодаев мураббийлигидаги “Бунёдкор-Б” жамоалари куч синашишди. Қизиқарли кечган баҳсда асосий жамоамиз ғалаба қозонди.

Шу тариқа, “Бунёдкор” футбол мактаби тарбияланувчилари Туркияда ташкиллаштирилган “Lukoil Turkish Holidays” мусобақасидан 1та олтин ва 2та бронза медаллари билан юртимизга қайтадиган бўлишди.

Ушбу ҲАВОЛА орқали “Бунёдкор” тарбияланувчиларининг мусобақадаги фотожамланмаси билан танишишингиз мумкин.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика