RU

Последние новости

21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  105 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:09"Гёзтепе" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  3 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  4 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  7 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  34 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  63 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  7 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  1 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  1 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  6

“Бунёдкор” тарбияланувчилари Болгариядаги турнирда ғолиб чиқишди Новости

“Бунёдкор” тарбияланувчилари Болгариядаги турнирда ғолиб чиқишди

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Болгарияда болалар ва ўсмирлар ўртасида йирик халқаро турнир ўтказилмоқда.

Болгариянинг Бяла ва Обзор шаҳарларида ўтаётган мусобақада “Бунёдкор” футбол мактабининг 2006 ва 2008 йилларда таваллуд топган тарбияланувчилари гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлашиб, ярим финалга йўлланма олишганди.

Акмал Рисқуллаев бошчилигидаги 2006 йилда таваллуд топган “Бунёдкор-А” жамоаси Молдавиянинг “Дачия” клубини 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратишиб, финал йўлланмасини қўлга киритишди. Абдумалик Раҳимов бошқарувидаги “Бунёдкор-Б” вакиллари эса Россиянинг “Дмитровград 1947” футбол мактаби тарбияланувчиларидан 3:1 ҳисобида устун келди.

Шу тариқа, ҳал қилувчи финал баҳсида “Бунёдкор-2006”нинг иккала жамоаси ўзаро беллашди. Унда Акмал Рисқуллаев бошчилигидаги “Бунёдкор-А” 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.

2008 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасидаги турнирда 6та жамоа бир-бирлари билан ўзаро ўйин ўтказиб, якунда энг кўп очко жамғарган жамоа ғолибликни қўлга киритиши турнир низомида белгилаб қўйилганди. Унга кўра, Абдужаббор Маъруфалиев ва Фурқат Самегов бошчилигидаги тарбияланувчиларимиз иккинчи ўринни қўлга киритишди.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика