RU

Последние новости

22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  0 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  9 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  6 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  10 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  4 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  2 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   2 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  7 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  4 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  1 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1

“Бунёдкор” тарбияланувчилари Болгариядаги турнирда Новости

“Бунёдкор” тарбияланувчилари Болгариядаги турнирда

Шу кунларда Болгарияда болалар ва ўсмирлар ўртасида йирик халқаро турнир ўтказилмоқда.

Бяла ва Обзор шаҳарларида ўтаётган мусобақада “Бунёдкор” футбол мактабининг 2006 ва 2008 йилларда таваллуд топган тарбияланувчилари ҳам иштирок этишмоқда.

Акмал Рисқуллаев ва Абдумалик Рахимов мураббийлигидаги 2006 йилларда таваллуд топган футболчиларимиз мусобақада иккита – “Бунёдкор-А” ва “Бунёдкор-Б” жамоалари номи остида иштирок этишмоқда. “Бунёдкор-А” футболчилари биринчи турда Москванинг “Мактаб-1208” жамоаси дарвозасига жавобсиз 15та гол уришди. “Бунёдкор-Б” вакиллари эса Кишинёвнинг “Спарта” клубидан 2:0 ҳисобида устун келишди.

2-турда ҳам вакилларимиз ғалаба қозондилар. Акмал Рисқуллаев бошчилигидаги “Бунёдкор-А” футболчилари Молдованинг “Дачия” жамоасини 6:2, Абдумалик Рахимов мураббийлигидаги “Бунёдкор-Б” вакиллари Болгариянинг “Роз-Долина” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Учинчи турда ҳам вакилларимиз юз фоизли кўрсаткични қайд этишди. “Бунёдкор-А” Варнанинг “Олимпик”ини 11:1, “Бунёдкор-Б” эса Софиянинг “Ферион” жамоасини 4:2 ҳисобида доғда қолдиришди.

2008 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасидаги мусобақада жами олтита жамоа иштирок этмоқда. Ҳар бир жамоа бир-бирлари билан биттадан ўзаро ўйин ўтказади. Шундан сўнг, энг кўп очко жамғарган жамоа мусобақа ғолиби деб эълон қилинади. “Бунёдкор” ушбу ёш тоифасида ҳам иккита жамоа билан иштирок этмоқда. Ҳозирча Абдужаббор Маъруфалиев ва Фурқат Самегов мураббийлигидаги футболчиларимиз муваффақиятли иштирок этишмоқда. Дастлабки турда “Бунёдкор-А” ва “Бунёдкор-Б” жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. Унда “А” жамоа вакиллари 4:0 ҳисобида устун келдилар.

Иккинчи турда “Бунёдкор-А” мезбонлар “Олимпик” жамоасини 15:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. “Бунёдкор-Б” жамоаси эса Софиянинг ЦСКА клуби тарбияланувчилари билан жангавор дуранг 3:3 ҳисоби қайд этишди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика