RU

Последние новости

18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  0 18:25Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  12 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  5 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  3 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  1 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  9 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  0 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  1 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  9 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  15 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  7

“Бунёдкор” – “Сўғдиёна”. ВИДЕО превью Новости

“Бунёдкор” – “Сўғдиёна”. ВИДЕО превью

18 октябрь, шанба куни Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси олий лига 23-тури доирасида Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубини қабул қилади.
Ушбу учрашув жамоаларнинг ўзаро ҳисобдаги ўнинчи тўқнашуви сифатида тарихда қолади. Бунгача ўтказилган тўққиз ўйиннинг барчасида “қалдирғочлар”нинг қўллари баланд келган. Тўплар фарқи – 31:1(!).

Ўзаро ўйинлар тўпурарлари ҳақида гап кетганда Сервер Жепаров, Ривалдо ва Олександр Пишурни эслаб ўтиш даркор. Бу икки футболчи жиззахликлар дарвозасига тўрттадан гол йўллашган. Эътиборлиси, Ривалдонинг тўрт голи бир ўйинга тўғри келади. Яна ҳам аҳамиятлиси бразилиялик футбол афсунгари ўз покерини 17 дақиқа ичида нишонлаган. Ўзаро ўйинларда ягона бўлиб турган “Сўғдиёна”нинг голига Артурос Фоменко муаллифлик қилган.

Қуйида “Бунёдкор” – “Сўғдиёна” учрашувларининг тошкентликлар мезбонлигида ўтган учрашувлари қайдномаларидан кўчирмалар ва киритилган голлар билан танишишингиз мумкин.

БУНЁДКОР – СЎҒДИЁНА 2:0 (1:0)
25.08.2008. 18-тур. Тошкент. МҲСК стадиони. 5873 томошабин
Бош ҳакам
: Абдухамидулло Расулов - 9,2
Голлар: Вильянуэва, 31 (1:0), Жепаров 82 (2:0)

БУНЁДКОР – СЎҒДИЁНА 5:0 (0:0)
29.06.2009. 15-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 5416 томшабин
Бош ҳакам:
Валентин Коваленко - 9,6
Голлар: Ривалдо 54 (1:0), Ривалдо 61 (2:0), Ривалдо 65 (3:0), Ривалдо 71 (4:0), Жепаров 90+3 (5:0)

БУНЁДКОР – СЎҒДИЁНА 1:0 (1:0)
06.08.2011. 15-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 3060 томошабин
Бош ҳакам
: Рустам Бобомуродов - 8,4
Голлар: Трифунович 24 (1:0)

БУНЁДКОР – СЎҒДИЁНА 5:0 (3:0)
04.03.2013. 1-тур. "Жар" стадиони. 764 томошабин
Голлар
: Олександр Пишур 13 пенальти (1:0), Олександр Пишур 28 пенальти (2:0), Лутфулла Тўраев 32 (3:0), Олександр Пишур 71 (4:0), Камолиддин Мурзоев 86 (5:0)

TAS-IX эмас



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика