"Бунёдкор" собиқ ўйинчиси: "Гризманн "Барселона"да Неймарнинг ўрнини боса олмайди"
26 окт 2019 11:50
Новости
"Бунёдкор" собиқ ўйинчиси: "Гризманн "Барселона"да Неймарнинг ўрнини боса олмайди"
"Барселона" ва "Бунёдкор" жамоалари собиқ ўйинчиси Ривалдо каталонияликларнинг ҳужум чизиғи ҳақида гапирди.
- Месси, Суарес ва Гризманн триоси яхши ўйин кўрсатмоқда. Аммо, бу учлик Неймар бўлганидаги каби бўлади деб ўйламайман.
Неймар - ноёб ўйинчи, у кўп паслар беради, голлар уради ва ва ўйинни назорат қила олади. Гризманнда эса булар йўқ. Франциялик футболчи ҳали янги жамоа услубини тўлиқ тушуниб етгани йўқ, - дейди Ривалдо.
Антуан Гризманн жорий мавсум Ла Лигада 8та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 4та ассистга эришган.
Эслатиб ўтамиз, Гризманн ёзда "Атлетико"дан "Барселона"га 120 миллион евро эвазига ўтди. "Кўк-анорранглилар" трансфер қоидаларини бузишганлиги сабаб яқинда Мадрид клубига яна 15 миллион евро ўтказиб бериши ҳақида хабар берган эдик.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии