RU

Последние новости

15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  3 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  1 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  4 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  0 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   10 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  2 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  1 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  7 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  6 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  8

"Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Сегей Лушчан: "16 ёшидаёқ Абдуқодир Ҳусановнинг узоққа бориши маълум эди" Новости

"Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Сегей Лушчан: "16 ёшидаёқ Абдуқодир Ҳусановнинг узоққа бориши маълум эди"

Куни кеча Championat.Asia офисига "Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Сергей Лушчан келди.

Қуйида унинг Беларусда сўнгги уч йил давомида ишлагани ҳақида интервьюдан бир парчани тақдим этамиз.

— Сўнгги бир неча йилларда қаерда эдингиз, нима билан шуғулландингиз?

— Сўнгги уч йил давомида Беларусда ишладим: икки йил "Шахтёр-Солигорск" клуби академиясида, ўтган йили эса биринчи лигадаги Петриков шаҳрининг "Шахтёр" фарм клубида. Унда 16дан 18 ёшгача бўлган ёш футболчилар билан ишладим. Олдимизга ёшларни тайёрлашдан бошқа вазифа қўйишмади. Уларни ривожлантиришга ҳаракат қилдик. "Шахтёр-Солигорск"да муаммо бор эди: икки йил олдинги чемпионликни олиб қўйишди ва ўтган йили 30 очкодан маҳрум қилишди. Барча чет элликлар кетишди, шу сабаб ўз ўйинчиларимизни тарбиялашдан бошқа ҳеч нарса қолмади.

— Ўзбекистон футболи ишқибозлари баъзида бошқа чемпионатларни Суперлига билан солиштиришни яхши кўришади, биринчи навбатда МДҲдан. Суперлига қайси жиҳатлар бўйича Беларусь Олий лигасидан кучли-ю, аксинча қайси жиҳатларда кучайиш керак?

— У ерда бошқача футбол, кўпроқ "кучга урғу берилган". Ўзбекистонда барибир кўпроқ техникали футбол, тезлик юқори. Беларусда "вертикал" ўйнашади, кураш кўп.
МДҲдаги барча чемпионатларнинг топ-3 клубларида куч тахминан бир хил деб ҳисоблайман. Пул бор, юқори даражадаги футболчиларни чақира олишади. Икки йил олдин чемпион бўлган пайтида "Шахтёр-Солигорск"да жуда яхши ўйинчилар бор эди. Минскнинг "Динамо"сида ҳам шундай — Беларусь футболининг байроқдори, катта тарихга эга клуб. Фарқ фақатгина ўйин услубида.

Ўзбекистонда сўнгги йиллардаги асосий клуб — "Пахтакор". Агар уни "Шахтёр-Солигорск" билан таққосласак, албатта, "Пахтакор" барибир кучли. Умуман олганда, Ўзбекистон чемпионати Беларусь Олий лигасидан кўра юқорироқ даражада.

— Нега ўзбекистонлик футболчилар Беларусда яхши ўйнаб кетишади?
— Масалан, Ҳусанов ва Абдихолиқов тўғри мураббий, аниқроғи Анатолий Иванович Юревичнинг қўлига тушишган. Яхши мутахассис, мен ҳам айнан унинг олдига бордим: бир ой атрофидаги муддатда жамоа билан бўлдим, машғулотлар жараёнини кузатдим ва жуда қизиқарли бўлди. Юревич бераётган юкламани Ўзбекистондаги ҳамма ҳам кўтара олмайди. Аммо, буларнинг барчаси ўйланган, у кимга қандай юклама беришни тушунади.
Шу сабаб йигитлар кучаяди. Менимча, айнан Ҳусанов билан Беларусга учганман. 16 ёшли йигитча, унга барча юкламани бериш мумкинмаслиги тушунарли ҳолат. Ҳусановни икки йилдан сўнг кўрганимда бу шунчаки "бомба" бўлганди. У шундоқ ҳам яхши эди, шунчаки жисмоний тарафлама қўшганди. 16 ёшидаёқ Абдуқодир Ҳусановнинг узоққа бориши маълум эди.

— Ўзбек футболчиларига Беларусь клубига ўтишни таклиф қилишмоқда дейлик. У ерга йўл олишни тавсия қилармидингиз?

— Олдинроқ айтганимдек, барчаси айнан қаерга боришга боғлиқ. Бир неча мутахассислар борки, уларнинг иши менга қизиқ. Масалан, Юревич бўлса, унда 100% бориш керак. Бу натижа бўлишининг кафолатидир.

— Беларусда нималарни соғиндингиз ва Ўзбекистонга қайтгандан сўнг Беларусдаги нималар етмаяпти?

— Ошхонага келсак, албатта соғиндим. У ерда ўзбек кафелари ва ресторанлари бор, асосан ўша ердан овқатландик. Ош, нон – булар етарли даражада мазали эди, аммо Ўзбекистонда янада мазалироқ. Бу ерда нимани соғинаётганимга келсак – бу Беларусь табиати. У ерда экология аъло даражада, менимча шу сабаб ҳам у ерда ўйинчилар қўшишади. Бу ерда эса катта юкламаларни кўтариш қийин.

Сергей Лучшан билан интервьюнинг тўлиқ версияси тез орада YouTube'даги каналимизда чиқади. Бу интервьюдан қуйидагиларни билиб оласиз:

• Нега Достон Ҳамдамов чет эл чемпионатларида ўйнаб кета олмайди;
• "Бунёдкор"нинг муваффақиятсизликларида фақатгина Иван Бубало айбдорми;
• Лучшанга Суперлигадаги қайси мураббийнинг иши кўпроқ ёқади;
• ёшлар билан ишлаш осонроқми ёки тажрибали футболчилар билан.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика