RU

Последние новости

15:08Обамеянг "Ал Қодисия"ни тарк этди ва Европага қайтиши мумкин  0 14:40Терма жамоага хорижлик мураббий керакми?  15 14:16Снуп Догг Британиянинг машҳур клуби эгасига айланади  1 13:49"Манчестер Сити"нинг янги мавсум учун меҳмон либоси тақдим этилди  1 12:49Расман: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов "Андижон"га қайтди  1 12:30Еврокубокда ақлдан оздирадиган камбэк! Финляндия клуби "Барселона" ва "Реал"нинг қаҳрамонлигини такрорлади  6 12:05Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Москвага жўнаб кетди  4 11:34"Барселона" икки футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи  2 10:54Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин  2 10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  85 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  6 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  12 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  3 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  1

"Бунёдкор" рақиблари: “Фулад”да ғалаба, “Ал-Фатеҳ”да мағлубият Новости

"Бунёдкор" рақиблари: “Фулад”да ғалаба, “Ал-Фатеҳ”да мағлубият

Дам олиш кунлари “Бунёдкор”нинг 2014 йилги Осиё Чемпионлар лигасидаги рақиблари ўз чемпионатларида навбатдаги тур учрашувларини ўтказишди.
Эрон чемпионатида муваффақиятли иштирок этаётган Ахвазнинг “Фулад” клуби ўз майдонида “Сабойи Қум” жамоасини қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг 28-дақиқасида Бахтиёр Раҳмани ахвазликларни олдинга олиб чиққан бўлса, ўйинга ҳакам томонидан қўшиб берилган тўртинчи дақиқада Омид Халеди ҳисобни 2:0га етказди.

18-турдан сўнг “Фулад” ҳисобида 32 очко бор ва улар мусобақа жадвалининг 5-поғонасини банд этиб туришибди. Таъкидлаш жоизки, ахвазликлар пешқадам – “Пирузи”дан атиги бир очко кам жамғаришган.

Саудия Арабистони про-лигасининг 13-турида амалдаги чемпион – “Ал-Фатеҳ” Ар-Риёдда “Ал-Ҳилол” меҳмони бўлди ва 2:0 ҳисобида мағлубиятга учради. Ҳозирча “Ал-Фатеҳ”нинг очколари сони 14та ва улар 9-поғонада боришмоқда.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика