RU

Последние новости

20:19Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  0 20:08Осиё Кубоги саралаши. Лаос - Ўзбекистон  0 20:00"Динамо" – "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  6 20:00Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  2 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  16 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  11 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  7 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  6 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2

"Бунёдкор" "Пахтакор" стадионидаги етти йиллик қора анъанага чек қўядими? Новости

"Бунёдкор" "Пахтакор" стадионидаги етти йиллик қора анъанага чек қўядими?

Суперлиганинг 13-турнинг марказий учрашуви сўзсиз "Пахтакор" - "Бунёдкор" иштирокидаги Тошкент дербисидир.

Гарчи бугунги кунга келиб ушбу жамоалар ўртасида учрашувлар қизиқарлилиги ва жозибасини бироз йўқотган бўлсада, дерби ўз номи билан дерби. Демак мазкур баҳс олдидан жамоаларнинг ҳолати ва бир қатор қизиқарли фактларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 


Танаффусда қайси жамоа қандай тайёргарлик кўрди?

Питер Хюистра бошчилигидаги "Пахтакор" жамоаси 12 июль санасидан эътиборан қисқа таътилдан сўнг машғулотларга қайтди. Иккинчи даврага тайёргарликни клуб ўзининг Қибрайдаги қароргоҳида ўтказди. Клуб матбуот хизмати расмий телеграм каналида тақдим қилган суратларда машғулотлар Жафар Ирисметов, Собир Ходиев, Ласло Ямбо бошчлигида ўтганини сезиб олиш қийин бўлмади. Бизни ажаблантирган жиҳати жамоа йиғин жараёнида бирорта ўртоқлик учрашувида иштирок этгани йўқ.  "Бунёдкор" эса рақибидан фарқли равишда мавсумнинг навбатдаги қисмига фаол тарзда тайёргарлик кўрди.  Бир қатор назорат ва халқаро ўртоқлик ўйинларида иштирок этди. Мазкур баҳсларда уларга "Хоразм" (4:3), "Олимпик" (1:0), "Алай" (4:1) жамоалари рақиблик қилди. 


Таркибдаги ўзгаришлар

"Пахтакор" мавсум бошида бир қатор футболчилар тарк этганди. Клуб ёзги трансферлар ойнасида таркибни кучайтириш мақсадида Достон Ҳамдамов ва Одил Ҳамробековни қайтарди. Ҳужум чизиғидаги бўшлиқни тўлдириш мақсадида сербиялик Боян Матич таклиф қилинди. Ўтган мавсумнинг биринчи қисмида у “Партизан” сафида ўйнади, иккинчи даврани эса Грециянинг “Атромитос” клубида ижарада ўтказди. Умумий олганда ўтган мавсум 25та ўйинда 2та голли узатмани амалга оширди. Бутун фаолияти давомида Матич 155та ўйинда, 46та гол урди ва 9та голли узатмани амалга оширган. 

Боян “Пахтакор”га эркин агент сифатида кўчиб ўтди. Футболчи клуб билан 2021 йил охирига қадар шартнома тузди.  Жамоани Сардор Рашидов, Эрен Дердийок тарк этди. 

"Бунёдкор" эса сезиларли ўзгаришларга қўл ургани йўқ. Фақатгина ҳимоя чизиғига "Навбаҳор"дан Фарҳод Мираҳматов ижарага олинди.


"Бунёдкор" етти йилдан бери "Пахтакор" майдонида ғалаба қозона олмаяпти

 Ҳозиргача ўтказилган 30 беллашувнинг 11тасида "Шерлар" ғолиб бўлишган. 9тада баҳсда дуранг ва 10 тасида рақиб ғалабаси кузатилган. "Пахтакор" 38 тўп киритиб, 33 гол ўтказиб юборган. Жамоалар ўртасидаги энг йирик натижа 2020 - йилнинг биринчи даврасида кузатилиб, унда "Пахтакор" 5:0 ҳисобида ютуққа эришган. "Пахтакор" уй учрашувида шундай муваффақиятга эришган. "Пахтакор" ўз майдонидаги баҳсларда 7 ғалаба, 6 дуранг ва 2 мағлубият қайд этилган. Голлар уриш борасида устунлик "Шерлар" тарафида - 21:9. "Бунёдкор" сўнгги маротаба Суперлигада 2013 йил "Пахтакор" стадионида рақибини мағлубиятга учратганди. Ўшанда Боян Миладинович ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган, яна бир голга Олександр Пишур муаллифлик қилганди. "Бунёдкор" кейинги етти йилда "Пахтакор" майдонидан фақат мағлубият билан ортига қайтган. Қуйида сўнгги еттита ўйиндаги натижалар билан танишишингиз мумкин. 


30.06.2013. 12-тур. "Пахтакор" - "Бунёдкор" 0:2

05.07.2014. 13-тур. "Пахтакор" - "Бунёдкор" 3:1

31.05.2015. 11-тур. "Пахтакор" - "Бунёдкор" 1:0

17.09.2016. 22-тур. "Пахтакор" - "Бунёдкор" 2:1

26.10.2017. 26-тур. "Пахтакор" - "Бунёдкор" 1:0

25.05.2018. 13-тур. "Пахтакор" - "Бунёдкор" 1:0

30.11.2018. 32-тур. "Пахтакор" - "Бунёдкор" 4:0

31.03.2019. 2-тур. "Пахтакор" - "Бунёдкор" 2:1

19.06.2020. 5-тур. "Пахтакор" - "Бунёдкор" 5:0

P.S: Юқорида фақат Суперлигадаги натижалар келтирилган


Йўқотишлар

Ушбу баҳсда "Бунёдкор"га дисквалификация сабаб Нурилло Тўхтасинов ва Суҳроб Иззатов ёрдам бера олмайди. "Пахтакор"да эса йўқотишлар йўқ. 

Тахминий таркиблар

"Пахтакор": Элдор Суюнов, Фаррух Сайфиев, Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Хожиакбар Алижонов, Сардор Собирхўжаев, Одил Ҳамробеков, Драган Черан, Достон Ҳамдамов, Диёр Ҳолматов, Шерзод Темиров

"Бунёдкор": Равшан Ягудин, Авазбек Ўлмасалиев, Абдулла Абдуллаев, Давронжон Эргашев, Фарҳод Мираҳматов, Лутфулла Тўраев, Расул Йўлдошев, Одилжон Абдураҳмонов, Фаррух Икромов, Хуршид Ғиёсов, Миржаҳон Мираҳматов


Лутфулла Тўраев: "Пахтакор" майдонида ҳам ғалаба қозониш вақти келди"


Суперлига. 13-тур

“ПАХТАКОР” – “БУНЁДКОР”

31 июль. Тошкент. “Пахтакор” Марказий стадиони. 20:00

Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев. 

Қанот ҳакамлари: Олим Абдувосилов, Руслан Серазетдинов.

Захирадаги ҳакам: Султонмурод Абдураҳмонов.

Назоратчи: Марат Исмоилов.

Комиссар: Лазиз Қўчқоров.


Эслатиб ўтиб жоиз, мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шу йил 5 июль санасидаги эълон қилинган Республика махсус комиссиясининг спорт турлари бўйича мусобақаларни мухлисларсиз ўтказиш бўйича қарори асосида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган барча футбол мусобақалари мухлисларсиз ўтказилади. 

Абдулазиз Искандаров 

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика