RU

Последние новости

14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  9 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  6 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  10 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  8 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1

"Бунёдкор": ОФКнинг икки кунлик семинари якунланди Новости

"Бунёдкор": ОФКнинг икки кунлик семинари якунланди

Теги :  Бунёдкор
ОФК Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида 10-11 декабрь кунлари клублар вакиллари учун икки кунлик семинар ташкил этди.

Унда 2016 йилги ОФК кубоги ва ОЧЛ мусобақасида иштирок этадиган клубларнинг менежерлари ва матбуот котиблари иштирок этишди. Маросимда “Бунёдкор” ФК номидан Исломжон Ходжаев (жамоа менежери) ва Баҳодир Мирзаев (матбуот котиби) қатнашишди.

Семинарнинг биринчи кунида асосан 2015 йилги мавсум таҳлили ва навбатдаги мусобақалар олдидан регламентда юз берган ўзгаришларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Ўзгаришлардан кўпчиликнинг эътиборини тортган жиҳат сифатида, ОФК кубоги ва ОЧЛ мусобақаларининг мукофот жамғармалари икки баробарга оширилганлиги бўлди. Шунингдек, семинарнинг дастлабки кунида ҳар иккала мусобақанинг гуруҳ босқичи учун расмий қуръа маросими ўтказилди.

11 декабрь кунги илмий семинарнинг биринчи ярмида ҳам мусобақалар тартиб-қоидалари ҳақида тушунчалар берилди. Шифокорлар масаласига урғу қаратилди. Мухлислар билан ишлаш бўйича кўрсатмалар айтиб ўтилди. Тушликдан кейин эса клублар вакиллари “плей-офф” ва гуруҳдаги рақиблари учун ўз жамоаларини махсус слайдлар асосида таништиришди. Шундан сўнг ОФК маркетинг хизмати ходимлари клублар вакилларидан жамоаларнинг расмий либосларини белгиланган тартиб асосида қабул қилиб олишди.

Шу тариқа, 2016 йилги мавсум олдидан ОФК кубоги ва ОЧЛ мусобақалари иштирокчилари учун уюштирилган семинар якунланди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика