RU

Последние новости

09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  2 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  3 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  2 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  1 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  8 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  3 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  2 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  2 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  15 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  2 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  2

"Бунёдкор-W" ОЧЛда қатнашишини биласизми? Новости

"Бунёдкор-W" ОЧЛда қатнашишини биласизми?

Тарихда 2-бор аёллар ўртасидаги Осиё Чемпионлар Лигаси баҳсларини ўтказиляпти.

2019 йилда 4 мамлакат жамоалари (шарқ минтақаси) иштирокида илк мавсуми ўтган турнир пандемия туфайли 2020 йилда ўтказилмади. ОФК турнир иштирокчилари сонини 2021 йилда 8, 2023 йилга бориб 12, 2025 йилда эса 16 тага чиқаришни режа қилган.

2021 йилги мавсум 7 ноябрь куни старт олади. Унда шарқий минтақа вакиллари иштирок этишдан бош тортгани туфайли мусобақа ғолиби ғарбнинг 4 клуби ўртасида аниқланади:

1. "Бунёдкор-W" (Ўзбекистон)

2. “Сри Гокулам Керала” (Ҳиндистон)

3. “Шаҳрдари Сиржан” (Эрон)

4. “Амман клуб” (Иордания)

Барча баҳслар марказлашган тарзда Иорданиянинг энг жанубида жойлашган Ақаба шаҳрида 2021 йил 7-13 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Унда Олий Лиганинг 2020 йилги ғолиби сифатида "Бунёдкор" аёллар жамоаси юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

"Қалдирғочлар” иштирокидаги учрашувлар тақвими:

07.11. “Шаҳрдари Сиржан” (Эрон) - “Бунёдкор”

10.11. “Бунёдкор” - “Амман клуб” (Иордания)

13.11. “Бунёдкор” - “Сри Гокулам Керала” (Ҳиндистон)

Championat.asia'га маълум бўлишича, “Бунёдкор” жамоасининг 37 кишидан иборат делегацияси (23 нафари футболчилар) мусобақага 3 ноябрь куни Тошкент-Истанбул-Амман-Ақаба маршрути билан йўл олиши режалаштирилмоқда. Қайтиш 14 ноябрга мўлжалланган.

Маълумот учун, “Бунёдкор-W” ўзбек футболи тарихида аёллар ўртасидаги Осиё Чемпионлар лигасида қатнашадиган юртимизнинг биринчи жамоаси бўлади. Ақаба шаҳрида ўтадиган турнир ҳақидаги маълумотлар ва футболчилар билан интервьюларни сайтимиз орқали кузатиб боринг!

"Аёллар одам эмасми?" (мақола)

Автор :
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика