RU

Последние новости

12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  4 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  0 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  3 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  28 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  7 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  13 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  47 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6

“Бунёдкор” ОЧЛ учун аккредитация жараёнини тўхтатди Новости

“Бунёдкор” ОЧЛ учун аккредитация жараёнини тўхтатди

“Бунёдкор” футбол клуби матбуот хизмати Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи учун аккредитация жараёнини тўхтатди.
"Қалдирғочлар"нинг Чемпионлар лигасидаги уй учрашувларида ўйиндан олдинги ва кейинги матбуот анжуманлари, ишлаш учун қулай қилиб жиҳозланган медиа-трибуна, беллашувга оид материаллар тарқатиладиган ва қаламкашлар ишига мувофиқ таъминланган матбуот маркази, беллашув қатнашчилари билан бевосита суҳбат қуриш жойи бўлмиш микст-зона ҳамда дарвозалар ортига (сураткашлар учун) ўтиб бориш ҳуқуқини берадиган рухсатнома карточкаларини олиш учун журналистлардан аризалар 15 февралдан 3 мартга қадар қабул қилинди. Баъзи ОАВ вакиллари илтимослари инобатга олиниб, ҳужжатларни кечикиб ҳам қабул қилдик.

“Бунёдкор” ФКнинг Осиё Чемпионлар лигасидаги учрашувларини ёритиб бориш учун 165 нафар ОАВ вакилларига аккредитация карточкаларини тайёрлади.

Осиё Чемпионлари лигаси учун тайёрланган аккредитация ҳужжатлари ўз эгаларига 10 март куни “Пахтакор” стадионида “Бунёдкор” – “Ал-Жаиш” учрашуви олдидан бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида тарқатилади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика