RU

Последние новости

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  1 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  42 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

“Бунёдкор” назорат учрашувида Москванинг “Локомотив”ига имкониятни бой берди Новости

“Бунёдкор” назорат учрашувида Москванинг “Локомотив”ига имкониятни бой берди

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси БАА йиғини доирасидаги учинчи назорат учрашувини Москванинг “Локомотив” клубига қарши ўтказди.


Кунига икки маҳалдан шуғулланаётган “қалдирғочлар” сўнгги уч кунда иккита назорат учрашуви ўтказган эди. Оғир юкламалар қабул қилиб олган футболчиларимиз “Локомотив”га қарши чарчоқ аломатлари билан ўйнади.

Учрашувнинг биринчи бўлимида тўп назорати кўпроқ вакилларимизда томонида бўлди. Бироқ “Локомотив” футболчилари қарши ҳужумларда фаол ва аниқ ўйнадилар. Учрашувнинг 10-дақиқасида Алексей Миранчук қарши ҳужумда дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқди. У “дуэль”да тўпни Тўраев устидан ошириб, ҳисобни очди. 32 ва 36-дақиқаларда Петар Шкулетич иккита голга муаллифлик қилиб, жамоаларни танаффусга йирик ҳисобда чиқиб кетишини таъминлади.

Танаффусда “Бунёдкор” мураббийлари таркибда саккизта ўзгариш амалга оширишди. Иккинчи таймда “Локомотив” дарвозаси олдида бир нечта хавфли вазиятлар яратилди.

Шу тариқа, “Бунёдкор” БАА йиғини доирасидаги учинчи назорат учрашувида Москванинг “Локомотив” клубига имкониятни бой берди. Қайд этиш керакки, ушбу учрашув “қалдирғочлар” учун таркибни шакллантиришда фойдали бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача “қалдирғочлар” Россия премьер-лигаси вакиллари – “Анжи”ни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратишган ва "Амкар" билан 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этишган эди.

Назорат учрашуви

“БУНЁДКОР” – “ЛОКОМОТИВ” (Россия) 0:3 (0:3)

Голлар: Алексей Миранчук 10 (0:1), Петар Шкулетич 32 (0:2), Петар Шкулетич 36 (0:3)

“Бунёдкор” 1-тайм: 45. Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов (С), 5.Дилшод Жўраев, 22.Рустамжон Ашурматов, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жавлон Иброҳимов, 27.Сардор Собирхўжаев, 19.Забиҳилло Ўринбоев, 11.Шаҳзодбек Нурматов, 9.Минори Сато, 28.Санжар Қодирқулов

“Бунёдкор” 2-тайм: 25.Муроджон Зуҳуров (С), 15.Дилшодбек Аҳмадалиев, 22.Рустамжон Ашурматов, 88.Жавлон Мирабдуллаев, 48.Акрамжон Комилов, 7.Александр Алемпиевич, 9.Минори Сато, 29.Отабек Шукуров, 14.Баҳодир Насимов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 39Элдор Шомуродов

“Локомотив”: 81.Илья Абаев (77.Антон Коченков 46), 5.Неманья Пейчинович (29.Виталий Денисов 76), 15.Арсений Логашов (23.Дмитрий Тарасов 76), 28.Ян Дюрица (17.Тарас Михалик 46), 29.Виталий Денисов (55.Ренат Янбаев 37; 52.Сергей Макаров 57), 3.Алан Касаев, 23.Дмитрий Тарасов (19.Александр Самедов 46), 59.Алексей Миранчук, 88.Дельвин Ндинга, 7.Маркес Майкон (36.Дмитрий Баранов 46), 32.Петер Шкулетич (7.Маркес Майкон 70)

23 январь. Абу-Даби. Нью-Йорк университети стадиони.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика