RU

Последние новости

12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  0 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  4 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  6 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0 10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0 10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  1 10:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар маълум  4 10:01Элит ОЧЛ. Биринчи тур учун рамзий жамоа тузилди, ундан "Насаф" ўйинчиси ҳам ўрин олди   1 09:52Sofascore. Жароҳат олиб, майдони тарк этган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 09:21Гвардиола шахсий антирекордини янгилади  3 08:50Sofascore. Кеча гол урган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6

“Бунёдкор” – “Навбаҳор”. Видеопревью Новости

“Бунёдкор” – “Навбаҳор”. Видеопревью

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси олий лига 5-тури доирасида Наманганнинг “Навбаҳор” клубини қабул қилади.
Ушбу баҳс “Бунёдкор” ва “Навбаҳор” жамоаларининг миллий чемпионат доирасидаги ўзаро ўн еттинчи учрашуви сифатида қайд этилади. Бунгача ўтказилган ўйинлар қайдномаларига назар ташлар эканмиз, унда яққол устунлик “қалдирғочлар” томонида эканлигига гувоҳ бўламиз – ўтказилган ўн олти ўйиннинг ўн иккитасида “Бунёдкор” ғолиб чиққан. Икки учрашувда наманганликлар зафар қучишган ва иккита баҳс дуранг натижа билан якун топган. Тўплар фарқи 36:7, албатта бизнинг фойдамизга.

Ўзаро ўйинлар тўпурари эндиликдаги собиқ футболчимиз – Виктор Карпенко. У “Навбаҳор” жамоаси дарвозасига беш маротаба тўп киритган.

Тошкентда ўтган ўйинларнинг барчасида “Бунёдкор” ғолиб чиққан. Эътиборлиси, наманганликлар Тошкентдаги баҳсларда атиги бир маротаба гол уришган холос.

Учрашувини Дмитрий Пислигин бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадилар.

Олий лига, 5-тур
17 апрель, жума
“Бунёдкор” стадиони. Соат 19:00
“БУНЁДКОР” – “НАВБАҲОР”
Бош ҳакам:
Дмитрий Пислигин (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Андрей Цапенко (Янгийўл), Абдураҳмон Қўлдошев (Бухоро)
Захира ҳаками: Игорь Гормашов (Тошкент)
Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев (Тошкент)
Комиссар: Алишер Мўминов (Тошкент)

Қуйида “Бунёдкор” ва “Навбаҳор” жамоаларининг Тошкентдаги ўзаро ўйинлари натижалари ва гол муаллифлари билан танишишингиз мумкин.

БУНЁДКОР - НАВБАҲОР 3:1 (2:1)
05.05.2007. 8-тур. Тошкент. МҲСК стадиони. 6000 томошабин
Голлар:
Виктор Карпенко, 15 (1:0), Владимир Шишелов, 24 (2:0), Владимир Баранов, 42 (2:1), Виктор Карпенко, 84 (3:1)

БУНЁДКОР - НАВБАҲОР 1:0 (1:0)
02.03.2008. 1-тур. Тошкент. МҲСК стадиони. 9000 томошабин
Голлар:
Улуғбек Бақоев, 24 (1:0)

БУНЁДКОР - НАВБАҲОР - 6:0 (4:0)
21.06.2009. Тошкент. “Жар” стадиони. 5815 томошабин
Голлар:
Хосе-Луис Вильянуэва, 13 (1:0), Хосе-Луис Вильянуэва, 16 (2:0), Ривалдо, 23 (3:0), Ривалдо, 40 (4:0), Сервер Жепаров, 57 (5:0), Анваржон Солиев, 90+2 (6:0)

БУНЁДКОР – НАВБАҲОР 2:0 (1:0)
20.08.2010. 18-тур. Тошкент “Жар” стадиони 3109 томошабин
Голлар:
Виктор Карпенко 37 (1:0), Темур Кападзе 69 (2:0)

БУНЁДКОР – НАВБАҲОР 1:0 (1:0)
12.03.2011. Тошкент. “Жар” стадиони. 7244 томошабин
Гол:
Милош Трифунович 2

БУНЁДКОР – НАВБАҲОР 1:0 (0:0)
19.10.2013. 23-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 573 томошабин
Гол:
Камолиддин Мурзоев 90+3

БУНЁДКОР – НАВБАҲОР 5:0 (2:0)
20.09.2013. 18-тур. Тошкент. “Пахтакор” марказий стадиони. 201 томошабин
Гол:
Сардор Рашидов 2 (1:0), Анвар Бердиев 15 (2:0), Анвар Ғофуров 63 (3:0), Игорь Таран 74 (4:0), Игорь Таран 89 (5:0)

БУНЁДКОР – НАВБАҲОР 3:0 (0:0)
02.05.2014. 7-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 2476 томошабин
Голлар
: Воҳид Шодиев 58 (1:0), Сардор Рашидов 89 (2:0), Олександр Пишур 90+2 (3:0)


TAS-IX


TAS-IX эмас


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика