RU

Последние новости

07:44Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур давом эттирилади  0 02:02А Серия. "Болонья" ва "Лацио" кучли тўртликка кириб олиш имкониятидан фойдалана олмади  2 01:55Илёс Зейтуллаев: "Чемпионлик учун кураш ҳақида гапиришга ҳали эрта"  2 01:13Миржалол Қосимов: "Айримлар ҳали ҳамон "Насаф"га қарши ўйинда қолиб кетишгандек"  8 01:08"Барселона" яна бир турнирда чемпионга айланди. Бу сафар академия вакиллари Европада тенгсиз бўлишди  7 00:32"Свет йўқ". "Барселона" - "Интер" ўйини эртага ўтказилмаслиги мумкин  10 23:48"Ливерпуль" клуб тарихидаги энг йирик трансфер бюджетларидан бирига эга бўлади  5 23:30Суперлига. Абдухолиқовнинг голи ОКМКнинг мағлубиятсиз сериясини тўхтатди  0 23:25Ўзбекистонлик футболчи Англия клуби йиғинида иштирок этади  7 23:13Озарбайжон. Бобир Абдихолиқов гол урган ва голли узатма берган баҳсда жамоаси ғалабани қўлдан чиқарди  3 22:59"Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  7 22:18Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  19 21:20Рэшфорд учун мавсум якунига етди  2 21:00Суперлига. ОКМК мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  23 19:49"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  8

"Бунёдкор" мухлислари Қосимовнинг қайтишини кутмоқдалар Новости

"Бунёдкор" мухлислари Қосимовнинг қайтишини кутмоқдалар

Сайтимизда Сергей Лушаннинг истеъфога чиққанлиги тўғрисида хабардан сўнг "Бунёдкор" мухлислар клуби сардори сайтимизга мурожаат қилди.

"Афсуски, Сергей Иванович биз мухлислар кутган натижани бера олмади. Тўғри, таркибимизда кўплаб янги номлар кашф қилинди. Бунинг учун у кишига раҳмат айтамиз. Тўғриси, унинг академияга яна ишга қайтганлиги бизни хурсанд қилди. Достон, Акром, Забиҳилло каби янги футболчиларни тарбиялашга бундай мутахассис керак. Менимча, Лушан академиялар ичидаги энг яхши мутахассислар учлигига кира олади".

"Бунёдкор"нинг янги мураббийи ким бўлиши ҳақидаги саволга Имомов шундай деди:
- Миржалол Қосимов! Ўзбекистон шароитида бошқасини тасаввур ҳам қила олмаймиз. Балки, хориждан мураббий келгани яхшидир. Лекин олдимизда Ўзбекистон Кубогининг финали турибди. Бу ўйин биз учун жуда муҳим. ОЧЛга тўғридан - тўғри йўлланмани қўлга кирита олмасак, бу сафар плей-оффдаги рақиб анча жиддий бўлиши мумкин. Айтишларича, Хавининг жамоаси келиши мумкин. Биз мухлислар эса жамоамизни ОЧЛсиз тасаввур қила олмаймиз, Шунинг учун энг яхши номзод Миржалол Қосимов. "Насаф"ни ҳам яхши билади, агар олий лигада ўзимизни ўнглаб олмасак, тўртинчи ўриндан ҳам тушиб кетамиз. Мени хавотирга солаётгани Қосимовни "Локомотив" илиб кетмаса бўлгани. Миржалол Қосимов етакчиларга қарши қандай ўйнашни билади ва у бежизга жамоамизни икки марта ОЧЛ ярим финалига олиб чиқмаган. Кечагидек ёдимда, Ривалдо ва Сколари жамоамизни ташлаб кетгач, Миржалол Қўшоқович жамоадаги ғолиблик руҳини туширмаган ҳолда жамоамизни ҳам чемпион қилганди, ҳам ОЧЛ ярим финалига олиб борганди.

- Нима учун "Бунёдкор" мухлисларининг стадионга келиши камайиб кетди. Иккита антирекорд соҳиби бўлдинглар?
- Ҳаммаси натижага боғлиқ. Авваллари "Пахтакор", "Локомотив" ва "Насаф"га қарши фақат уч очко учун майдонга тушар эдик ва бунинг уддасидан ҳам чиқардик. Бу йил эса турнир жадвалида қайд этаётган ўрнимиз стадионга келаётган мухлислар оқимини тўхтатди. Агар кубокни қўлга кирита олмасак, кейинги йил бундан ҳам ёмон бўлиши мумкин. Сергей Ивановичга эса яна бир бор раҳмат айтамиз, юқорида айтиб ўтдим, ундан академияда янгидан янги юлдузчаларни кутиб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов "Бунёдкор" бош мураббийи сифатида 5 карра Ўзбекистон чемпиони, 4 карра кубок соҳиби бўлган ва икки бор жамоасини ярим финалга олиб чиққан.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика