RU

Последние новости

18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  1 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  4 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  1 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  3 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  6 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  10 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  7 09:44Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11 09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  4

"Бунёдкор" мухлислари клуб бош директори билан учрашишди Новости

"Бунёдкор" мухлислари клуб бош директори билан учрашишди

Теги :  Бунёдкор
Шу муносабат билан куни кеча жамоанинг ашаддий ишқибозлари "Бунёдкор" клубига бордилар.

Уларнинг асосий мақсади - ҳар хил чиқаётган гап-сўзларга аниқлик киритиш бўлди. Шу муносабат билан сайтимизнинг икки нафар мухбири Шаҳбоз Беғамов билан Хайрулла Холиқов ҳам мухлислар томонидан йиғилишга чақирилди.  

"Бунёдкор" ПФК Бош директори Мурод Алиев учун кутилмаганда бўлган бу учрашувда мухлисларни бир саволга жавоб қизиқтирарди. Яъни, "Бунёдкор" футбол клуби ўз фаолиятини давом эттирадими?

Мазкур саволга Мурод Боқиевич қуйидагича жавоб берди:

- "Ҳозир жамоамизда молиявий қийинчиликлар мавжудлиги рост. Лекин биз ОЧЛ йўлланмасини учун кураш олиб боряпмиз. Сўнгги йилларда академиямизда тарбия топаётган футболчилар билан ўйинларни ўтказмоқдамиз. Демак бу борада ишларимиз ёмон эмас. "Бунёдкор" футбол клуби атрофида тарқаётган турли гап-сўзлар йўқ эмас. Лекин шуни айта оламанки, ҳеч ким бизга ҳали клуб ёпилади деган гапни расман айтгани йўқ".

Табиийки, бу жавоб мухлисларни қониқтирмади. Уларнинг айтишича, шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди. Агар эртага рсмий қарор чиқиб қолса жуда кеч бўлади. Шунга ҳозирдан бунга ойдинлик киритиш лозим.

"Икки йил аввал Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси номинациясида бирйўла уч футболчи Ўзбекистондан бўлди ва буларнинг учаласи ҳам "Бунёдкор" аъзолари эди. Нима учун Ватанимизга мева бераётган дарахтни кесиб ташлаш керак? Клубимиздан ўзбек футболига биронта зарар етмади-ку? Аксинча, ҳар бир терма жамоага яхши савиядаги футболчиларни етказиб беряпмиз. Илтимос, "Бунёдкор"ни сақлаб қолишда ёрдам беринг", - дейди мухлислар клуби аъзолари.

Шунингдек, мухлислар клуби аъзолари маркетинг хизматидан норози эканликларини билдиришди. Клуб фақат давлат пулига қараб қолганлиги оқибатида бугунги қийинчиликларга дуч келаётгани таъкидлаб ўтилди.

"Қачон биз ҳам ўзимиз пул ишлаб топамиз? Ахир бутун Ўзбекистон биз ҳақимизда билади. Нима учун шу бренддан фойдалана олмаймиз", - дейди клуб мухлиси.

Йиғилиш сўнггида Мурод Алиев мухлислардан хавотирга тушмасликларини, келаси йил клуб албатта Суперлигада фаолият олиб боришини айтди. Шунингдек, ПФЛ ҳам футболимиз ривожи йўлида кучли клубларнинг Суперлигада иштирок этишидан манфаатдор эканини таъкидлаб ўтди.


Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика