RU

Последние новости

03:17Леверкузенликлар ярим финалда!  0 03:13"Милан" "Болонья"ни аяб ўтирмади  0 03:09"Арсенал" "Челси"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди  8 03:00"Реал"ни Кубокдан чиқариб юборган "Альбасете" "Барселона"га мағлуб бўлди  35 02:38Қишки трансферларга ким энг кўп пул сарфлади?  0 01:55"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади  15 01:15Расман: Маҳмуд Маҳамаджонов "Андижон" билан шартнома имзолади  0 00:38"Ғазалкент" илк хорижий йиғинга йўл олмоқда  0 22:49Ўзбекистон терма жамоаси собиқ устози 82 ёшида мураббийликка қайтди  3 22:33Лапорта: "Нега "Реал" ТВ жим?"  30 22:15"Фенербахче" "Ал Иттиҳод"ни Канте ва Эн-Несири трансферини барбод қилишда айблади  2 21:54"Реал Мадрид" Беллингемга "Челси"дан ўринбосар топди  0 21:17"Жарима майдончасида йиқилишга ўрганиб қолишган". Лапорта "Реал Мадрид" футболчиларини симуляцияда айблади  25 21:01"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди  56 20:54Роналду "Ал Наср"нинг бугунги машғулотини ҳам ўтказиб юборди  9

“Бунёдкор-Kids” энди Самарқандда! Новости

“Бунёдкор-Kids” энди Самарқандда!

“Бунёдкор” футбол клуби ва академияси раҳбариятининг таклиф-ташаббусига кўра шу кунларда “Бунёдкор-Kids” Самарқанд шаҳрида ҳам кириб боради.

“Бунёдкор” футбол клуби давлатимиз раҳбарининг “Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” қарорини ҳаётга татбиқ этиш йўлида яна бир қадам ташлади. Хабарингиз бор, уч йил аввал Бухорода “Бунёдкор” академиясининг “Бунёдкор-Kids” филиали фаолиятини бошлаган эди.  Маҳаллий футбол жонкуярлари Азизбек Жалолов ва Шерали Ҳусеновнинг жонбозлиги, меҳнатсеварлиги ўлароқ самарали фаолият олиб бораётган “Бунёдкор-Kids”да энди самарқандлик иқтидорли болалар ҳам миллионлар ўйинининг илк сир-асрорларини ўрганишлари мумкин бўлади. Куни кеча “Бунёдкор” футбол клуби директори Шерзод Ҳақбердиев, “Бунёдкор” академияси директори Баҳодир Маҳкамов ва “Бунёдкор-Kids” Бухоро филиали расмийлари Азизбек Жалолов ҳамда Шерали Ҳусенов иштирокида фаолиятни янги босқичга олиб чиқиш бўйича учрашув ўтказилди.

“Бунёдкор” академияси нафақат Ўзбекистонда, балки Осиёда ҳам ўз ўрнига эга эканлиги бугун ҳеч кимга сир эмас. Осиёнинг икки юлдузли академияси номи остида фаолият юритиш янада масъулиятни талаб этади. “Бунёдкор” академиясининг Бухоро филиали уч йиллик фаолияти давомида вилоятда ўз номига эга бўлиб улгурди. Бугун “Бунёдкор-Kids” Бухорода болаларни катта футболга етаклайдиган энг яхши даргоҳлардан бири десак муболаға бўлмайди. Уч йиллик тажриба катта-катта режа ва мақсадлар учун йўл очди. Таъкидлаганимиздек, “Бунёдкор-Kids” энди Самарқанд шаҳрида ҳам ўз фаолиятини бошлайди. “Бунёдкор” футбол клуби ва академияси раҳбариятининг таклиф-ташаббусига кўра шу кунларда “Бунёдкор-Kids” Самарқанд шаҳрида ҳам “кириб боради”.

Уч йил аввал ерга қадалган ниҳол бугун азим дарахтга айланишни бошлади. Шерзод Муродович Азизбек Жалолов ҳамда Шерали Ҳусеновга “Бунёдкор-Kids”нинг Бухоро филиали тажрибасидан келиб чиққан ҳолда нафақат Самарқандда, балки юртимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам “Бунёдкор” академияси филиалларини очиш таклифини берди. Албатта миллионлар ўйинининг ҳақиқий жонкуярлари бу таклифни қабул қилди ҳамда азим шаҳар Самарқанддан сўнг “Бунёдкор-Kids”нинг географиясини кенгайтиришда давом этишларини таъкидлашди. Табиийки, “Бунёдкор” футбол клуби ва академияси “Бунёдкор-Kids”нинг фаолияти яна кенгайиши ҳамда самарали бўлишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика