RU

Последние новости

21:14Ришарлисон нима сабабдан Саудияга кетмаганини айтди  0 20:51Пепе фаолиятини якунлади  2 20:33Про лига. "Бухоро" ва "Арал" бир хил ҳисобда ғалабага эришди  0 20:16Ўзимизнинг карикатура. Йил ўйинида "навбаҳор" зафар қучди  14 20:00Анчелотти "Олтин тўп" учун кураш ҳақида гапирди  3 19:19Ансельмино "Челси"га ўтгандан кейин: "Болалигимдан буни орзу қилардим"  1 18:50Сиаваш Ҳақназарий: "Биринчи давра қандай ўтгани ҳақида гапиришни истамайман. Янги бош мураббий жамоавий руҳимизни ўзгартирди"  1 18:23ПРО-Лига. "Шўртан" – "Бухоро": Асосий таркиблар маълум  0 18:16ПРО-Лига. "Арал" – "Дўстлик": Асосий таркиблар маълум  1 18:11Жаҳон чемпионати саралаш босқичи. Ўзбекистон - КХДР учрашувини Аҳмад ал Каф бошқариб боради  15 17:54Буни кўрдингизми? Де Брюйне услубини ўзгартиради   4 17:30Энцо Фернандес янги мавсумда "Челси"нинг сардорларидан бири бўлади  0 17:12Левандовски янги мавсум тақвими ҳақида: "Ҳар икки кунда майдонга тушиб, максимум имкониятларингизни кўрсатишнинг иложи йўқ"  0 16:49Кефрен Тюрам: ""Ювентус"га трансфер — бу тақдир"  0 16:21Расман: Аарон Ансельмино — "Челси" футболчиси!   0

"Бунёдкор" иродали ғалабага эришди ва имкониятни сақлаб қолди Новости

"Бунёдкор" иродали ғалабага эришди ва имкониятни сақлаб қолди

ОЧЛ 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Ал Фатҳ" учрашуви бўлиб ўтди.
Осиё Чемпионлар лигаси, 5-тур
16 апрель, “В” гуруҳи
“Пахтакор” марказий стадиони. Соат 18:00
“БУНЁДКОР” (Ўзбекистон) – “АЛ-ФАТҲ” (Саудия Арабистони) 3:2
Ҳакамлар: Ко Хюнг Жин, Жеонг Хаэ Санг, Чой Мин Бёнг, Ким Хи Гон (барчаси – Корея Республикаси)
Назоратчи: Момбени Хидоят (Эрон)
Комиссари: Рашид Маҳбуб Ал-Досари (Қатар)

Голлар: Олег Зотеев 42, Воҳид Шодиев 82, Алибобо Раҳматуллаев 85 - Дорис Саломо 69, Ҳамдан Ал Ҳамдан 75

"Бунёдкор": 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов, 8.Жавлон Иброҳимов, 11.Олександр Пишур, 14.Воҳид Шодиев (44.Миржамол Қосимов, 90+3), 23.Саҳоб Жўраев, 24.Баҳодир Пардаев (7.Алибобо Раҳматуллаев, 73), 27.Сардор Собирхўжаев, 33.Олег Зотеев, 40.Сергей Симоненко.
Захира: 1.Павел Бугало, 5.Дилшод Жўраев, 6.Анвар Ғофуров, 10.Анвар Бердиев, 30.Ҳасан Асқаров,

"Ал Фатҳ": 12. Али Ал Мазяди, 5.Жемел Аммар (32.Бо Шагра Абдулазиз Юсуф, 14), 7.Ҳамдан Ал Ҳамдан, 9.Дорис Саломо, 14.Муҳаммад Ал Феҳаид, 15.Бадр Ал Ҳамис (77. Элтон, 46), 16. Мишал Ал Саид, 17.Абдуллоҳ Абдуллоҳ Али, 21.Муҳаммад Ҳайдар, 25.Абдулраҳмон Ал Доссари, 88.Муборак Ал Асмари.
Захира: 1.Ал Жамаиш, 6.Аҳмад Али, 13.Фаёз Аҳмад, 20.Ал Шаммари Султон Сауд, 80. Муборак Ал Султон.


ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НО
1Фулад53206 - 2411
2Ал Жаиш
52215 - 418
3Бунёдкор51225 - 6-15
4Ал Фатҳ
50232 - 6-42


Соат 18:00да бошланадиган ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.


                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                       
ЯНГИЛАШ

Энди сўнгги турда "Бунёдкор" сафарда "Ал Жаиш"ни икки тўп фарқи билан мағлуб этиши керак. Шунда "қалдирғочлар" кейинги босқичга чиқишади.

90+4. ЎЙИН ТУГАДИ. "Бунёдкор" муҳим ғалабага эришди
90+3. Нариги ўйинда "Фулад" ютди - 3:1. 
90+3. Ўзгариш. "Бунёдкор".
Воҳид Шодиев ўрнига Миржамол Қосимов тушди
90+2. Огоҳлантириш. "Ал Фатҳ". 
Абдулраҳмон Ал Доссари
90.
Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди
90. Огоҳлантириш. "Бунёдкор".
Жавлон Иброҳимов
88. Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Олег Зотеев
85. Жавлон Иброҳимов ўнг қанотдан очилаётган Алибобони кўра олди ва тўпни оширди. Алибобо тўпни дарвозанинг яқин тўққизлигига жойлаб қўйди - 3:2!
85. ГООООООООООООООООООООООООЛ. АЛИБОБО! 3:2
83. Пишурнинг тўп узатишидан сўнг Шодиев ҳисобни тенглаштирди - 2:2.
82. ГООООООООООООООООООООЛ. ВОҲИД ШОДИЕВ 2:2
80.
Шораҳмедов майдон марказида рақибга нисбатан қўпол ўйнади
76. Хайрулла Каримовнинг хатосидан сўнг Ҳамдан Ал Ҳамдан тўпни Акбар Тўраевнинг устидан ташлаб қўйди - 1:2.
75. ГОЛ. Ҳамдан Ал Ҳамдан 1:2
74. Ўзгариш. "Бунёдкор".
Сардор Собирхўжаев ўрнига Дилшод Жўраев
73. Ўзгариш. "Бунёдкор".
.Баҳодир Пардаев ўрнига Алибобо Раҳматуллаев тушди
72. Хавфли вазият! Воҳид Шодиев нималар қилаяпсан. Бирга бир вазиятга чиқиб бориб тўпни дарвозабоннинг қўлига ошириб берди!
71.
"Бунёдкор" ҳисоб тенглашганидан сўнг катта куч билан ҳужумга ўтмоқда, "Ал Фатҳ" эса қарши ҳужумда ўйнамоқда.
70.
Бурчак тўпидан сўнг Шодиев дарвозага зарба берди, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
69. Ҳимоячиларнинг қўпол хатосидан рақиблар легионери тўпни дарвозага йўллади - 1:1.
69. ГОЛ. Дорис Саломо 1:1
63.
Александр Волков захира ўриндиғи ёнида туриб олиб шогирдларига кўрсатмалар бериб турибди.
61.
Зотеевнинг навбатдаги пасидан сўнг Шодиев боши билан дарвозага зарба берди, кучсиз чиққан зарбадан сўнг тўпни посбон эгаллаб олди
60. Огоҳлантириш. "Бунёдкор".
Воҳид Шодиев
57.
Шодиев боши билан яна зарба берди, тўпни дарвозабон қайтарди!
54.
Ўйинни Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов стадиондан туриб кузатиб бормоқда.
52.
Меҳмонлар жарима тўпини тепишади. Дарвозагача масофа 20 метр. Элтоннинг тўғри дарвозага йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди, хавфли зарба эди.
51. Яна бир вазият! Зотеев ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Воҳид Шодиевнинг берган зарбаси ноаниқ кетди!
50. Хавфли вазият!
Баҳодир Пардаев жамоадошлари бошлаб берган ҳужумни охирига етказа олмади.
49. Огоҳлантириш. "Ал Фатҳ".
Муборак Ал Асмари
47.
Саҳоб Жўраев қанотда тўпни тўхатиш жараёнида оёғини қайириб олди, унга шифокорлар ёрдам беришмоқда
46.
Иккинчи бўлим бошланди.
46. Ўзгариш. "Ал Фатҳ".
Бадр Ал Ҳамис ўрнига Элтон тушди

45+2. Дастлабки бўлим якунланди. Ҳозирча 1:0. Танаффус
45.
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
45.
Нариги ўйинда ҳисоб ўзгарди. "Фулад" - "Ал Жаиш" 2:1.
43. Воҳид Шодиевнинг пасидан сўнг Зотеев дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди, тўпни уни устидан ўтказиб ўзига тўғрилаб олди ва чап оёғи билан бўш қолган дарвозани ишғол қилди - 1:0. Ажойиб ҳужум ва ажойиб гол
42. ГООООООООООООООООООООЛ. ОЛЕГ ЗОТЕЕВ 1:0
39.
Дорис Саломонинг зарбаси ноаниқ кетди
36.
"Бунёдкор"нинг қарши ҳужуми ўхшамади. Жавлон Иброҳимов чап қанотдан олдинга ўтди ва тўпни ноаниқ оширди
34. Зарбаааа! Ноаниқ! Қанотдан ошириб берилган тўпни Воҳид Шодиев боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!
32. Хавфли вазият! "Бунёдкор" қулай вазиятдан жарима тўпига эга бўлди. Ошириб берилган тўпни дастлаб Пишур, сўнгра Симоненко дарвозага йўллай олишмади...
29. Хайрулла Каримов қанотда Ҳамдан Ал Ҳамдан билан тўқнашиб кетди, ҳакам ўйин давом этиши кераклигини кўрсатди
25. "Бунёдкор" "Барселона" услубида ўйнамоқда, тўпни бир бирларига оширмоқда, ҳужум йўқ
23. Саҳоб Жўраев фаол ўйнамоқда. Унинг навбатдаги тўп узатишидан сўнг Пишур тўпга улгурмади
21. Нариги ўйинда ҳисоб ўзгарди. "Фулад" - "Ал Жаиш" 1:1.
20. Саҳоб Жўраевнинг жарима майдонига ошириб берилган тўпга биринчи бўлиб дарвозабон эга чиқди
19. Зотеев майдон четида шифокорлар ёрдамини олмоқда
18. Акбар Тўраев икки вазиятда "Бунёдкор"ни жонига оро кирди
15. Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Сардор Собирхўжаев
14. Ўзгариш. "Ал Фатҳ". Жемел Аммар ўзгариш Бо Шагра Абдулазиз Юсуф
12. Абдулраҳмон Ал Доссари жарима майдони ичидан зарба берди, ноаниқ.
10. Нариги ўйинда ҳисоб очилди. "Фулад" - "Ал Жаиш" 0:1.
8. Воҳид Шодиевнинг чап қанотдан оширган тўпини Пишур тўпни тўхтатиб зарба берди, Али Ал Мазяди ўз ўрнида.
6. Яна бир вазият! Саҳоб Жўраевнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини Пишур қулай вазиятдан дарвозага зарба бера олмади!
4. Хавфли вазият! Жавлон Иброҳимовнинг зарбасидан сўнг тўпни дарвозабон эгаллаб олди.
3.
Сергей Симоненконинг жарима майдонига оширган тўпини Зотеев дарвозага йўллади, дарвозабон ўз ўрнида
1. Илк дақиқада Бадр Ал Ҳамис Жавлон Иброҳимовга нисбатан қўпол ўйнади
- УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
- Жамоалар майдонга тушиб келишди
- Ўйин соат 18:00да бошланади.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика