“Бунёдкор” иккинчи даврага тайёргарликни бошлади
15 июл 2015 14:10
Новости
“Бунёдкор” иккинчи даврага тайёргарликни бошлади
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси қисқа таътилдан сўнг яна машғулотларга киришди.
Хабарингиз бор, “қалдирғочлар” 9 июль куни мамлакат кубоги доирасида Жиззахда “Сўғдиёна”га қарши баҳс олиб боришиб, таътилга ҳаммадан кеч чиқиб кетишганди.
14 июль куни “Бунёдкор” вакиллари ўз қароргоҳларида тўпланишди ва эрта тонгдан “Футбол-МЕД” шифокорлари назоратидан ўтишди.
Бугун, 15 июлдан эътиборан тайёргарлик жараёни Чимён тоғ ён бағирларидаги “Green Paradise” масканига кўчди. У ерда асосан футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклаш бўйича машғулотлар олиб борилади.
Сергей Лушчан ўз шогирдлари билан 21 июлга қадар тоғда шуғулланади.
Комментарии