"Бунёдкор" "Ҳазза бин Зайед"да расмий машғулотини ўтказди
08 мая 2017 07:04
Новости
"Бунёдкор" "Ҳазза бин Зайед"да расмий машғулотини ўтказди
Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси "Ал-Айн" клубига қарши баҳс олдидан ўзининг расмий машғулотини ўтказди.
Машғулот "Ал-Айн"нинг уй аренаси бўлмиш "Ҳазза бин Зайед" стадионида бўлиб ўтди. Унда БААга олиб келинган барча 18 нафар футболчи иштирок этди. Виктор Карпенко ва Хайрулла Каримов бошчилигида олиб борилган тайёргарлик жараёни роппа-роса бир соат давом этди.
Қайд этиш керакки, "Бунёдкор" БААга бир нечта йўқотишлар билан ташриф буюрган. Душан Мичич ва Жавлон Иброҳимов жароҳатлари, Дилшодбек Аҳмадалиев сариқ карточкалари сони иккитага етганлиги боис Тошкентда қолдирилган.
Эслатиб ўтамиз, Осиё Чемпионлар лигаси 6-тури доирасидаги "Ал-Айн" - "Бунёдкор" учрашуви 8 май, душанба куни "Ҳазза бин Зайед" стадионида маҳаллий вақт билан 19:40да (Тошкентда 20:40 бўлади) бошланади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии