RU

Последние новости

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

"Бунёдкор": Ғофуров ва Каримов 200лик маррада Новости

"Бунёдкор": Ғофуров ва Каримов 200лик маррада

Кеча “Бунёдкор” ўз майдонида Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клубини қабул қилди.
Учрашув бошланиши олдидан ҳар иккала жамоа футболчилари “Бунёдкор” стадионига йиғилган мухлислар қаршисида “қалдирғочлар”нинг икки нафар аъзоси – Анвар Ғофуров ва Хайрулла Каримовга 200-рақам акс эттирилган маҳсус футболкалар топширилди.

Гап шундаки, ҳар иккала футболчи “Бунёдкор” сафида узоқ йиллардан бери тўп тепиб келишмоқда ва уларнинг жамоа сафида ўтказган расмий учрашувлари сони 200лик довондан ошиб кетди. Анвар Ғофуров бу маррани ўтган мавсум олий лига 22-тури доирасида ўтган “Металлург” – “Бунёдкор” учрашувида забт этган бўлса, Хайрулла Каримов “Ал-Наср”га қарши ўйинда “қалдирғочлар” сафидаги ўзининг 200-учрашувини ўтказди.

Шу муносабат билан “Бунёдкор” – “Ал-Наср” учрашуви бошланиши олдидан бош мураббий Сергей Лушан ҳар иккала шогирдига 200-рақам туширилган футболкаларни тантанали равишда топширди.



Ўйлаймизки, Анвар Ғофуров ва Хайрулла Каримов сингари бой тажрибага эга бўлган футболчилар ҳали кўп вақт ёшларга ўрнак бўлишиб, уларни келажакда етук футболчи бўлиб етишишларида ўз ҳиссаларини қўшишади.

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” сафида биринчи бўлиб 200лик маррага ярим ҳимоячи ва эндиликда ўз фаолиятини “Шўртан”да давом эттираётган Виктор Карпенкога етиб келганди. Унинг “қалдирғочлар” сафидаги 200-учрашуви 2012 йилнинг 8 октябрь кунида ўтган “Локомотив” – “Бунёдкор” учрашувига тўғри келади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика