RU

Последние новости

21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  51 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  8 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  16 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  17 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  1 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  3 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  3 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  13

"Бунёдкор": Футболчимизнинг ҳолати барқарор Новости

"Бунёдкор": Футболчимизнинг ҳолати барқарор

Теги :  "Бунёдкор"
Куни кеча "Бунёдкор" жамоасидаги футболчилардан бири коронавирусга гумон қилинганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Бугун клуб расмий сайтида бу ҳақида аниқ маълумот берилди. 

"9 июль куни жамоамиз аъзосининг ҳарорати кўтарилиши натижасида унинг вирус юқтириб олган-олмаганлиги бўйича саволлар пайдо бўлди. Шу боис ҳарорати кўтарилган футболчимиз алоҳида тартибда назоратга олинди, шунингдек, нафақат у балки жамоамизнинг бошқа ўйинчилари ҳам тегишли тартибда тест топширди. 

«Бунёдкор» бугун Coca Cola Суперлиганинг 9-тур доирасидаги учрашувни ўтказиш учун Бухорога жўнаб кетиши керак эди. Маълумки, Республика Махсус комиссиясининг қарорига кўра, мамлакатимиз бўйлаб ҳаракат қилувчи темирйўл ва авиақатновлар тўхтатилган. Шунинг учун жамоамиз Бухорога автобусда йўл олишни режалаштирганди. Бироқ жамоамиз раҳбарияти ҳамда мураббийлар штаби футболчиларимиз топширган тест натижаларининг жавоби маълум бўлгунига қадар таваккал қилишни истамади ва Ўзбекистон Профессионал футбол лигасига мурожаат билан чиқиб, «Бунёдкор» - «Бухоро» учрашувини бошқа муддатга кўчирилишини сўради. Ўз навбатида ПФЛ жамоамиз мурожаатига ижобий жавоб қайтариб, ўйин бошқа муддатда бўлиб ўтишини тасдиқлади. 

Бугун «Бунёдкор» ўқув машғулот базасига Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг инфекционист шифокорлари ташриф буюриб, алоҳида тартибда назоратда бўлиб турган футболчимизни яна бир бор кўрикдан ўтказишди. Кузатув натижаларига кўра, ўйинчимизнинг бугунги ҳолати барқарор, хавотир оладиган жиҳат йўқ. Мутахассисларнинг фикрига кўра, футболчимиз 4-5 кунда ўзининг аввалги ҳолатига қайтади.

Таъкидлаганимиздек, жамоамизнинг барча футболчилари вирус учун тест намуналарини топширган. 1-2 кун ичида натижалар маълум бўлади. Натижалар биз учун ижобий бўлади, деган умиддамиз. Шундай бўлса Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Металлург» учрашуви ўз вақтида ўтказилади",- дея хабар беради "Бунёдкор" матбуот хизмати.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика