RU

Последние новости

02:20ЕЧЛ. "Барселона" "Боруссия Д"га қарши ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозониб, ярим финал масаласини деярли ҳал қилди  122 02:10ЕЧЛ. ПСЖ чорак финалнинг биринчи баҳсида "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди  29 01:44Миржалол Қосимов: "Вазиятлар, шижоат ва ўйинимизда маъно бор. Дурангга мос ўйинда мағлуб бўлдик"  2 01:19Педру Морейра: "Рақибдан кучлироқ эдик ва натижа адолатли бўлди"  2 00:08U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонини йирик ҳисобда енгиб, гуруҳ босқичини пешқадам сифатида якунлади  49 23:44Рўзиқул Бердиев: "Навбатдаги босқич масаласи кейинги ўйинлардаги натижаларимизга боғлиқ"  1 22:45Тимур Султонов: "Насаф" каби жамоалар билан ўйнаш бизга катта тажриба бўлади"  0 22:40Салоҳ “Ливерпул”да қолади! (Фабрицио Романо)  5 21:59Ўзбекистон футзал терма жамоаси эртага йиғинга киришади  0 21:25Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" ОКМКни мағлубиятга учратди. Сергеевдан ғалаба голи  37 21:15U-17 Осиё кубоги. Саудия Арабистони – Ўзбекистон. Бошланғич таркиблар аниқ!  6 20:41Келаси мавсумдан ЕЧЛ плей-офф босқичида экстра-таймлардан воз кечилиши борасидаги хабарлар ўз тасдиғини топмади  2 20:21Кобби Майну сафга қайтди  1 19:55Ўзбекистон кубоги. "Насаф" - "Навоий ФА" 5:1  12 19:10Ўзбекистон кубоги. "Хоразм" қўшиб берилган дақиқаларда 2та гол уриб, камбэк ижро қилди  2

“Бунёдкор” футбол клуби президенти Меҳриддин Абдуллаев жамоа аъзолари билан учрашди Новости

“Бунёдкор” футбол клуби президенти Меҳриддин Абдуллаев жамоа аъзолари билан учрашди

Хабарингиз бор, ёзги ўқув-йиғин машғулотларини Беларус пойтахти Минск шаҳрида ўтказган “Бунёдкор” бугун кеча тонгда юртимизга қайтиб келди.

Эътиборлиси, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқарув раиси, “Бунёдкор” футбол клуби президенти Меҳриддин Абдуллаев шу бугуннинг ўзидаёқ “Бунёдкор” стадионига ташриф буюриб, жамоа аъзолари билан учрашди. Танқидий руҳда ўтган йиғилишда Минск йиғини ва жамоанинг Суперлигани биринчи даврасидаги иштироки чуқур таҳлил қилинди.


“Бунёдкор”нинг Суперлигани биринчи даврасидаги иштироки мени умуман қониқтирмади. Ваҳоланки, жамоага барча шароитлар яратиб берилди. Ёки камчиликлар борми? “Бунёдкор” ёзги йиғинни хорижда ўтказган Ўзбекистоннинг ягона жамоаси бўлди. Шундай экан, иккинчи даврада натижалар яхши томонга ўзгариши шарт! “Бунёдкор” Ўзбекистон чемпионатида юқори ўринларда юришга лойиқ. Ўзбекистон Кубогини қўлга киритиш вақти келди. Ёдда тутинглар, Осиё чемпионлар лигасига йўлланма берадиган ўринларнинг бирини эгаллаш бу йилги асосий вазифаларинг. Вазифа бажарилса биз тарафдан рағбат шунга мос бўлади. “Бунёдкор” юртимиздаги ўз академиясига эга кам сонли жамоалардан бири ҳисобланади. Демак, таркибни шакллантиришда энг аввало тарбияланувчиларимизга эътибор қаратиш лозим. Четдан футболчи таклиф қилинишида таниш-билишчиликка йўл қўйилмаслиги керак”, - деди Меҳриддин Абдуллаев.


Шундан сўнг бош мураббий вазифасини бажарувчи Виктор Карпенко сўзга чиқиб, аввало, клуб президентига яратилган шароитлар учун миннатдорчилик билдирди. Виктор Александрович жамоада меҳнат қилаётган ҳамма инсонлар эътибор ва масъулиятни ҳис қилаётганини таъкидлар экан, мавсумнинг иккинчи қисмидаги барча учрашувларда ғалаба учун майдонга тушиб, қўйилган вазифани бажариш йўлида қаттиқ меҳнат қилишларини айтиб ўтди. 

Жамоа сардори Давронжон Эргашев ҳам сўз олиб, Минск йиғини ва эътибор учун Меҳриддин Раззоқовичга миннатдорчилик билдирди. Футболчилар албатта ишончни оқлашлари ва фақат ғалаба учун майдонга тушишларини таъкидлаб, сардор сифатида жамоадошларига бош бўлишини маълум қилди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика