RU

Последние новости

11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  0 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  5 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  1 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  12 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  24 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  9 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4

«Бунёдкор» футбол клуби бош директори махсус сертификат билан тақдирланди Новости

«Бунёдкор» футбол клуби бош директори махсус сертификат билан тақдирланди

2019 йилнинг 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони эълон қилинган эди.

«Бунёдкор» футбол клуби бош директори Улуғбек Мирзаев 2020 йилнинг май ойида Республика миқёсида ўтказилган «Ўзбекистондаги илмий-амалий тадқиқотлар» мавзусидаги 16-кўп тармоқли илмий конференцияда фаол иштирок этгани учун махсус сертификат билан тақдирланди.

Улуғбек Мирзаев ушбу илмий конференцияда футбол клублари бюджетининг даромадларига оид қисми, яна ҳам аниқроғи, «Халқаро тажриба мисолида спорт клубларини тижоратлаштиришнинг инновацион механизмларига баҳо бериш» мавзусида қатнашди.

Хабарингиз бор, 2019 йилнинг 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони эълон қилинган эди. Мазкур фармонда футбол клубларини тижоратлаштириш, ўзини-ўзи молиялаштириш, босқичма-босқич хусусий секторга сотиш масалалари устувор вазифа қилиб белгиланган. «Бунёдкор» футбол клуби бош директори, давлат раҳбарининг фармонига монанд равишда, шу кунларда футбол клублари бюджетларининг даромадлар қисмини такомиллаштириш ва ривожлантиришга оид илмий изланишлар олиб бормоқда. Юқорида айтиб ўтилган конференцияда, ушбу илмий изланишларнинг бир қисми сифатида, ўзининг чиқиши билан иштирок этган Улуғбек Мирзаев конференция ташкилотчилари томонидан муносиб равишда эътироф этилди.

Илмий мақоланинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика