RU

Последние новости

00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  17 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  5 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  2 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  0 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  2 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  96 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  0 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  17 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  3 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6 19:53Алаба "Реал"ни тарк этишни режалаштирмаяпти  0 19:332026/2027 йилги мавсум учун Ўзбекистонга нечта квота ажратилди?  2

"Бунёдкор": Фахрийларимиз эътирофда Новости

"Бунёдкор": Фахрийларимиз эътирофда

Теги :  Бунёдкор
Халқимизда “қариси бор уйнинг париси бор”, деган нақл бежиз айтилмаган.

Зеро, кексаларни эъзозлаш, уларни ҳурмат қилиш ва парваришлаш болалигимиздан қон-қонимизга сингиб кетган. Бу ёзилмаган қоидага нафақат оилада, балки жамиятда ҳам амал қилишимиз билан биз бошқа миллатлардан ажралиб туришимиз ҳеч кимга сир эмас.

Бугун "Бунёдкор" клуби қароргоҳида Ўзбекистон Спорт фахрийлари Кенгаши ҳамда “Бунёдкор” футбол клуби ташаббуси билан кичик тадбир ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Спорт фахрийлари Кенгаши раиси Баҳодир Махситович Махситов, “Бунёдкор” футбол клуби Бош директори Мурод Боқиевич Алиев ва бир қатор фахрийлар қатнашди. Тадбирда сўзга чиққан Баҳодир Махситович юртимизда кексаларга яратилаётган шароитлар, эътибор хусусида фикр билдирар экан, шахсан давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ҳукумат даражасига чиққанини таъкидлаб, бугунги кунда фахрийларимиз давлатнинг доимий эътиборида эканлигини маълум қилди. Хусусан, бутун умрини спортга бағишлаган фахрийларимизга ҳукуматимиз ва Кенгаш томонидан тегишли ёрдамлар ажратилаётгани эътироф этилди. Баҳодир Махситов “Бунёдкор”дек улуғ даргоҳга ташрифининг сабабини изоҳлар экан, клубнинг фидойи-фахрийларининг меҳнатларини эътироф этиш ва уларга тегишли кўкрак нишони ҳамда гувоҳномаларни топшириш эканлигини билдирди. Жумладан, “Бунёдкор” футбол клуби ва академиясида узоқ йиллардан буён турли йўналишларда самарали меҳнат қилиб келаётган бир қатор ходимларга “Ўзбекистон Спорт фахрийси” кўкрак нишони ва гувоҳномаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, тадбир якунида Баҳодир Махситович “Бунёдкор” футбол клубига Кенгашнинг махсуси совғасини тақдим этди. Ўз навбатида Мурод Боқиевич бу эътибор учун миннатдорчилик билдирар экан, Баҳодир Махситович ва у каби фахрийларимиз учун “Бунёдкор” уй учрашувларини бевосита стадионда томоша қилишларига “Бунёдкор”дан алоҳида хона ажратилишини маълум қилди.

Тақдирланганлар
А.М.Семёнов
В.Н.Ни
П.В.Ким
Г.К.Шокирова
Т.В.Усова
Ш.Ғ.Тошпўлатов
Б.М.Маҳкамов
М.А.Зорина
М.Е.Дорфман




Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика