RU

Последние новости

00:09ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  0 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  1 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  2 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  11 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:56ЕЧЛ. "Галатасарой" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ!  1 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  2 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  52 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  2 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  6 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0

"Бунёдкор" Бошкович билан шартномани бекор қилди Новости

"Бунёдкор" Бошкович билан шартномани бекор қилди

"Бунёдкор" ва Иван Бошкович ўртасидаги ҳолат тинч йўл билан ҳал этилди, дея хабар берди ЎзПФЛ.

28 январь куни "Бунёдкор" бош мураббийи Иван Бошкович Лигага мурожаат қилиб, у ва клуб ўртасида 2022 йилнинг 27 декабрь куни имзоланган ҳамда қўшимчалар киритилган меҳнат шартномаси бир ой ичида мусобақа ўтказувчи ташкилот томонидан рўйхатдан ўтказилмаганлигини маълум қилганди. 

Бу билан "Бунёдкор" футбол клуби "Суперлига ва Про лига регламенти"нинг 12.2-бандини бузган. Шундан келиб чиқиб, Лига ишни ЎФА тегишли қўмитасига оширганди. Мазкур масала бугун бўлиб ўтадиган йиғилишда кўриб чиқилади. 

Унга қадар эса клуб ва бош мураббий ўртасида тинчлик келишуви имзоланди. Жараён Лига офисида баёнлаштирилган бўлиб, унга кўра "Бунёдкор" футбол клуби ўзаро шартнома асосида барча молиявий мажбуриятларни бажарди ҳамда Бошкович билан меҳнат шартномасини бекор қилди. Эндиликда "Бунёдкор" ЎФА қўмитасининг қарорини кутиши керак бўлади. Шундан кейин клуб янги бош мураббийни Лига рўйхатидан ўтказиши мумкин.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика